“Давлат аудити” дастурий комплекси амалда

Ҳисоб палатаси давлат молиявий назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона давлат органи ҳисобланади. 

2022 йилдан бошлаб, республикадаги барча молиявий назорат органлари ҳамда ички аудит хизматларининг назорат тадбирларини ҳисобини юритишга мўлжалланган “Давлат аудити” дастурий комплекси ишга туширилди. 

 

Натижада 250 дан ортиқ такрорий ва асоссиз текширишларнинг олди олинди ҳамда молиявий назорат тадбирлари сифати ва самарадорлиги устидан вертикал назорат тизими яратилди.

 

Фаолият самарадорлигини оширилишини таъминлаш мақсадида назорат шакллари тубдан ўзгартирилди.

 

Маълумот учун: Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари томонидан назорат тадбирлари 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 48 фоизга камайди. Бунда, жойига чиққан ҳолда амалга ошириладиган текширишларни сонини камайиши билан бир қаторда, масофавий назорат қилиш қамрови кенгайтирилди ва риск-таҳлил асосида назорат тадбирларини белгилаш амалиёти жорий этилди.

 

Ушбу дастур EUROSAIнинг Бюллетени (Эстонияда), INTOSAIнинг “Давлат аудити халқаро журнали” (АҚШ), ECOSAIнинг журнали (Покистон) ва Россия Федерацияси Ҳисоб палатасининг “Мониторинг” нашрларида ижобий баҳоланди.

21 Июн 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея