МДҲга аъзо мамлакатлар томонидан халқаро аудит стандартлари муҳокама қилинди
МДҲга аъзо давлатларнинг давлат молиявий назорати (аудити) стандартларини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги ХХ йиғилиши онлайн режимда бўлиб ўтди.
Унда Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатасининг вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда 2023-йилга мўлжалланган МДҲга аъзо давлатлар олий аудит органларининг давлат аудити стандартларини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳининг Иш режаси тасдиқланди.
Бундан ташқари, консолидациялашган молиявий ҳисоботлар аудити бўйича Йўриқнома лойиҳаси муҳокамага тақдим этилди.
Учрашувда иштирокчилар томонидан аудиторлик фаолиятини режалаштиришда рискларни бошқариш тизимини қўллаш муаммоларига эътибор қаратилди.
Маълумот учун:МДҲга аъзо давлатлар Олий аудит органларининг давлат молиявий назорати (аудити) стандартларини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳининг йиғилишлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Ушбу ишчи гуруҳ томонидан 2023 йил оҳирига қадар 50 га яқин чора-тадбирлар кўзда тутилган.
26 Апрел 2023
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея