Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятининг таҳлилига бағишланган семинар

Давлат бошқаруви академиясида Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамкорлигида “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятининг таҳлили: муаммолар ва таклифлар” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. 

Унда 40 дан ортиқ давлат ташкилотлари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбар ва мутасаддилари иштирок этди. 

 

Тадбирда Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари М.Абдуллаев ушбу муассасада йўлга қўйилган коррупцияга қарши курашиш тизими ҳақида маъруза қилди.

 

Ҳозирда Ҳисоб палатасида коррупцияга қарши кураш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шакллангани таъкидланди. Ҳусусан, Ҳисоб палатаси таркибида Коррупцияга қарши курашиш тизимларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш шўъбаси ташкил этилгани айтиб ўтилди.

 

Ҳисоб палатаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг кўрсатмасига мувофиқ, 26 та вазирлик ва идораларда “Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланиб, уларнинг ижроси тўлиқ таъминланди.

 

Давлат харидларини амалга ошириш ва кадрлар сиёсатини юритиш соҳаларида ҳам коррупция ҳолатларини олдини олиш ва шаффофликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

 

Шунингдек, Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бош прокуратура ҳамкорлигида давлат идораларида коррупцияга қарши ички назорат тизими («комплаенс-назорат»), коррупцияга қарши курашишнинг самарали халқаро воситаларини жорий этиш, замонавий АКТ асосида коррупцияга қарши мониторинг олиб бориш, уларнинг мазкур соҳадаги фаолияти бўйича рейтингини тузиш бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда.

 

Шу билан бирга, М.Абдуллаев ушбу соҳада йўл қўйилган хато-камчиликлар, тизимли муаммолар ҳақида сўз юритиб, уларнинг реал ечими юзасидан тавсиялар берди.

 

Семинарда Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг коррупцияга қарши кураш соҳасидаги мутасаддилар сўзга чиқиб, комплаенс-назорат тузилмаларининг фаолияти, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш амалиётлари натижалари ҳақида тақдимот қилди.

 

Тадбир очиқ ва интерактив мулоқот шаклида бўлиб ўтди. 

 

16 Июн 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея