“Электрон ID сари мураккаб йўл”

ЕВРОСАИ (Европа олий аудит органлари ташкилоти)нинг Ахборот технологиялари бўйича ишчи гуруҳи томонидан “Ўзингизни идентификациядан ўтказинг: электрон ID сари мураккаб йўл” мавзусида халқаро онлайн семинар ташкил қилинди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари иштирок этди.

 

Тадбирда Европа Комиссияси вакиллари, Буюк Британия, Швеция, Нидерландия, Чехия ва Эстония каби мамлакатлардан спикерлар электрон идентификация ва унинг хизматларини ривожлантириш бўйича маълумотлар берди. 

 

 

Европалик экспертларнинг тажрибаси АРАБОСАИ (Араб мамлакатлари олий аудит органлари ташкилоти)нинг Ахборот технологиялари бўйича ишчи гуруҳи мутахассисларининг қиёсий таҳлиллари билан тўлдирилди. 

 

Семинар кун тартибидан рақамли идентификация ва текшириш соҳасида Буюк Британия тажрибаси, электрон ҳукумат хизматлари фуқароларга қўшимча қиймат сифатида, Швецияда рақамли бўлишни истамайдиган шахсларга давлат идоралари томонидан қандай хизмат кўрсатилади, Эстониядан электрон резидент дастури масалаларининг муҳокамаси ўрин олди.

 

Тадбирда, шунингдек, экспертлар томонидан рақамли идентификация ва электрон ID тизимига ўтиш жараёнидаги муаммоларни ҳал қилиш борасида фойдали тавсия ва кўрсатмалар тақдим қилинди.

 

 

19 Апрел 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея