Давлат харидларида тил бириктириш ҳолатларига қарши курашиш

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан “Давлат харидларида тил бириктириш ҳолатларига қарши курашиш” мавзусида ўқув-семинар ташкил қилинди.
Унда давлат харидлари соҳасида масъул органларнинг мутасадди ходимлари, шу жумладан, Ҳисоб палатасининг вакиллари иштирок этди.

 

ИҲТТ Рақобат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Aнтонио Капобианко бошчилигидаги экспертлар давлат харидларини амалга оширишда тил бириктириш ҳолатлари ва коррупцияга қарши курашишда рақобат қонунчилигини тарғиб қилиш мавзуларида тақдимот қилди.

 

Маърузачилар рақобат нуқтаи назаридан давлат харидларини амалга оширишда тил бириктириш ҳолатларига ҳуқуқий тушунча бериш масаласига ҳам урғу берди.

 

Шунингдек, семинар иштирокчилари давлат харидларини амалга оширишда тил бириктириш ҳолатларини олдини олишда тендер савдоларини ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва давлат харидларини амалга оширишда тил бириктириш ҳолатларини аниқлашда шубҳали далилларни тўплашда илғор хорижий тажриба билан танишди.

 

Тадбир давомида давлат харидлари соҳасига масъул идоралар вакиллари Испания Рақобат органи билан ҳам истиқболда ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқди.

16 Март 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея