“Олий аудит органларининг замонавий дунёдаги ўрнини трансформация қилиш” мавзусида халқаро семинар

Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси ва МДҲга аъзо давлатларнинг олий аудит органлари ўртасида тажриба алмашиш доирасида халқаро онлайн семинар бўлиб ўтди. У олий аудит органлари глобал ўзгаришларга мослаштириш масалаларига бағишланди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакиллари ҳам иштирок этди.

 

Асосий маъруза Таиланд Аудит бўйича давлат бошқармаси халқаро алоқалар департаменти директори Суттхи Сунтаранурак томонидан тақдим қилинди.

 

Давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда ўз вазифаларини тўлиқ бажариш учун олий назорат органлари ўз фаолиятларини янги жаҳон тенденциялари миқёсида модернизация қилиши кераклиги таъкидланди.

 

Сутти Сунтаранурак Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) мамлакатларида ҳозирги шароитда олий аудит органларининг мустақиллигини таъминлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари билан ўртоқлашди. 

 

 

Тадқиқотлар якунлари бўйича коррупцияга қарши курашда давлат органлари янада фаолроқ бўлиши кераклиги таъкидланди. 

 

Шунингдек, макроиқтисодиёт билан боғлиқ соҳаларда, Барқарор ривожланиш мақсадлари аудити ва экология аудитини ўтказишда олий аудит органларининг ваколатларини кенгайтиришга урғу берилди. 

 

Кўзланган мақсадларни амалга ошириш мослашувчан тузилмага эга мустақил, очиқ олий аудит органларининг шаклланишига ёрдам беради.

 

 

Тақдимотда икки асосий омил – рақамлаштириш ва COVID-19 пандемияси томонидан қўзғатилган глобал ўзгаришлар концепцияси ҳақида сўз борди.

 

Шу билан бирга, коммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида олий аудит органларининг салоҳиятини ошириш, уларнинг мослашувчанлигини ривожлантириш ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

 

Хулоса ўрнида, иштирокчилар бундан кейин ҳам мавжуд муаммоларни ҳал қилишда илғор халқаро тажрибалар юзасидан фикр алмашишни давом эттириш бўйича келишиб олди.

24 Январ 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея