“Ҳисоботни оддий ва тушунарли тилда ёзиш усуллари” мавзусида халқаро семинар
Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси томонидан МДҲга аъзо давлатларнинг олий аудит органлари ўртасида тажриба алмашиш бўйича халқаро онлайн семинар ташкил қилинди.
Семинарнинг мавзуси: “Ҳисоботни оддий ва тушунарли тилда ёзиш усуллари”.
Тадбирда Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси Ташқи алоқалар департаменти бош маслаҳатчиси A.Горбунова маъруза тақдим қилди.
Семинарда қуйидаги саволлар кўриб чиқилди:
- аудиториянинг медиа истеъмолини ўзгартириш, назорат ва эксперт-таҳлил фаолияти натижаларини қисқа ва тушунарли тарзда тақдим этиш;
- матнлар, луғат ва материаллар услубини тайёрлашда маълумотларни тизимлаштириш;
- визуал ахборотни шакллантириш хусусиятлари.
Семинарда тезис режалар тузиш, хулосаларни шакллантириш (улардаги камчиликлар), тадбир якунлари бўйича тавсиялар тузиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда, шунингдек, рақамли технологиялар шароитида матн тузиш, уни мазмун жиҳатидан мантиқий қисмларга бўлиш юзасидан маълумот берилди.
Семинар якунида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан услубий қўлланма тақдим этилди.
29 Март 2023
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |