Олий аудит органлари ва коррупцияга қарши курашиш идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан Таиланднинг Бангкок шаҳрида “Олий аудит органлари ва коррупцияга қарши курашиш идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш” мавзусида халқаро минтақавий семинар ўтказилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг вакили ҳам иштирок этмоқда. 


Ушбу семинар БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Aбу Даби декларацияси дастури (Abu Dhabi Declaration Programme) доирасида бўлиб ўтмоқда.

 

Маълумот учун:

Aбу Даби декларацияси дастури БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларининг ижросини таъминлаш учун 2021 йилда ишга туширилган. Унинг доирасида коррупцияга қарши курашишда олий аудит органларининг ролини ошириш ҳамда уларнинг коррупцияга қарши курашиш органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш вазифаси ҳам қамраб олинган.

 

Бангкокда ўтаётган халқаро минтақавий семинар АЗОСАИ ташкилотига аъзо мамлакатлар олий аудит органлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш миллий муассасаларининг вакилларини жамлаган. Тадбир ушбу соҳадаги энг янги концепция ва сўнгги амалий ишланмаларни очиқ форматда муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.


Семинарнинг вазифаси миллий, минтақавий ва халқаро даражада Олий аудит органлари ва коррупцияга қарши курашиш идоралари ўртасидаги мулоқотни кучайтириш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилашдан иборат.

15 Март 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея