Давлат харидларининг шаффофлигини ошириш мавзусидаги халқаро онлайн конференция

Португалия Ҳисоб суди Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда “Португалияда назорат тизимини мустаҳкамлаш ва давлат харидларининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш” мавзусида онлайн конференция ташкил қилди.

Унда Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари ҳам иштирок этди. 
 
Конференция Португалия Ҳисоб судининг ташқи аудит жараёнининг сифати, долзарблиги ва самарадорлигини ривожлантириш орқали давлат харидларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилди.
 
Унда, шунингдек, ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш (маълумотлар алмашинуви ва сунъий интеллект) ва Олий назорат органларининг давлат харидларини такомиллаштириш функцияларини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
 
 
 
Тадбирда қуйидаги асосий масалаларга алоҳида урғу берилди:
- Давлат харидларининг шаффофлигини таъминлашда молиявий аудитнинг янги усулларини ишлаб чиқиш лозим.
- Молиявий аудит жараёнида бирламчи риск таҳлилини амалга ошириб, сўнг рискларни аниқлаш ва унга баҳо бериш керак.
- Сунъий интелект ва янги технологиялардан кенг қамровли фойдаланган ҳолда мунтазам ва самарали ахборот алмашувини ривожлантириш зарур.
- Юқоридаги жараёнларни таъминлашда киберхавфсизлик талабларига қатъиян риоя қилиш керак.
 
 
 
 
Масалан, Португалия Ҳисоб суди ҳозирда янги 2023-2025 йилларга мўлжалланган “Рақамли трансформация” номли стратегик режа ишлаб чиқиш бўйича иш олиб бормоқда.
 
Маълумот учун: Португалияда давлат харидлари ЯИМ нинг ўртача 10 фоиз ва умумий давлат бюджети харажатларининг ўртача 20 фоизини ташкил этади. Шунингдек, Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари 2022 йилда давлат харидлари учун тахминан 2 трлн евро сарфлаган. Аммо ЕИ мамлакатларида давлат харидлари харажатларининг қарийб 30 фоизи айнан коррупция туфайли бекор бўлади.
 
Шу билан бирга, соҳа экспертлари давлат харидларига оид қуйидаги долзарб муаммолар ҳақида фикр юритди.
 
Масалан: 
• давлат харидларини амалга ошириш жараёнида харид қилиш тартиб-таомилларида рақобатнинг камлиги;
• ошкоралик ва шаффофликни етарли даражада эмаслиги;
• тартиб ва режасиз молиялаштириш;
• мониторинг ва назоратни етарли эмаслиги.
 
Конференция сўнгида ташкилотчилар томонидан ташқи молиявий аудит фаолиятини ривожлантириш юзасидан қатор маслаҳат ва тавсиялар такдим қилинди. 
 

30 Январ 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея