ЭКОСАИ ташкилотининг Аудит бўйича қўмитаси

Аввал хабар қилинганидек, Нур-Султон шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтган ЭКОСАИ IX Ассамблеяси ва ЭКОСАИ Бошқарув кенгашининг XXVI йиғилишлари давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ЭКОСАИ Тафтиш қўмитаси таркибига қабул қилинди.

 

ЭКОСАИ ташкилоти Аудит бўйича қўмитасининг фаолияти нималардан иборат?

Аудит бўйича қўмита ЭКОСАИнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Унинг фаолияти доимий тусга эга.

 

Аудит бўйича қўмита ЭКОСАИнинг ҳисобдорлигини назорат қилиб, Бошқарув кенгаши орқали кўриб чиқилган ҳужжатлар юзасидан Ассамблеяга ҳисобот беради.

 

 

Қўмита таркиби Бошқарув кенгаши аъзоси бўлмаган иштирокчи-давлатлар орасидан уч йил муддатга сайланади.
 

ЭКОСАИ Котибияти Қўмитага ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ҳужжат ва маълумотларни тақдим этиб, унинг фаолиятини амалга оширишда ёрдам беради.

 

Бугунги кунда ЭКОСАИ бўйича қўмитасининг таркибига Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларининг Ҳисоб палаталари киради.

 

3 Октябр 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея