Спортни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича хорижий тажриба

Спортни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришда илғор хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари М.Исмаилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Россия, Венгрия, Озарбайжон ва Туркия давлатларида хизмат сафарида бўлди. Ушбу кўп томонлама учрашувларда Ҳисоб палатасининг вакили Н.Имонқулов ҳам иштирок этди. 

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан қуйидаги масалалар ўрганилди:

- жисмоний тарбия ва спорт соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари, натижадор спортчи ва тренерларни рағбатлантириш бўйича илғор хорижий амалиётлар;

- йирик мусобақалар ва тизим ташкилотларини молиялаштириш тартиби ҳамда молиявий назоратни амалга ошириш механизмлари;

- ўқув-машқ жараёнларини ташкил этиш тактикаси ҳамда тизим ташкилотларининг ўзини-ўзи молиялаштириш механизмлари;

- тизим ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятида рақамлаштириш ишларини ташкил этиш;

- спорт таълим муассасалари моддий-техник базасининг таъминланганлик даражаси ҳамда 

- спорт соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатлари ва бу борадаги ижобий натижалар.

 

 

Ўзбекистон делегацияси мазкур ўрганишлар давомида Россия Федерацияси спорт вазирлиги, Россия Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, Венгрия Мудофа вазирлиги тизимидаги спорт ишлари бўйича котиби ва Венгрия Миллий Олимпия қўмитаси, Озарбайжон ёшлар ва спорт ишлари вазирлиги, Озарбайжон Миллий Олимпия қўмитаси ва Озарбайжон Ҳисоб палатаси, Туркия ёшлар ва спорт ишлари вазирлиги, Туркия Миллий Олимпия қўмитаси раҳбар ва маъсул ходимлари билан учрашувлар ўтказди.

 

 

Учрашувлар якунлари бўйича томонлар спорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, халқаро майдонларда муваффақиятга эришиш йўлида тажриба алмашиш амалиётини кучайтириш бўйича келишувларга эришди.

 

 

 

 

26 Сентябр 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея