Жаҳон банки экспертлари билан учрашув

Жаҳон банкининг бир гуруҳ экспертлари “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида Ҳисоб палатасида бўлди.

Бошқарув соҳасида мутахассис Даниэла Фелкман бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси Ҳисоб палатаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Тадбирда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Турабов ҳамда раис ўринбосари Ў.Жуманов Ҳисоб палатаси томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ташаббус ва чора-тадбирлари ҳақида батафсил маълумот берди.

 

 

Учрашувда давлат бошқарув органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини такомиллаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Ҳисоб палатасининг назорати остида 26 та вазирлик ва идораларда “коррупцияга қарши мувофиқлик тизими” (комплаенс назорат) жорий этилиб, улар билан махсус “йўл хариталари” ишлаб чиқилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, anticor.ijro.uz электрон назорат тизими жорий этилиб, тасдиқланган “Йўл хариталари”даги 1 176 та топшириқлар ижроси Ҳисоб палатаси томонидан назоратга олинганлиги таъкидланди.

50 га яқин вазирлик ва давлат идоралари, ҳамда хусусий сектор вакиллари томонидан коррупцияга қарши менежмент тизими бўйича ISO 37001:2016 ("Пора олиш-бериш билан курашиш менежменти тизимлари") халқаро стандарт сертификати олинганлигига алоҳида урғу берилди.

 

 

Ўз навбатида, Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистон давлат бошқарув органлари билан коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширган ҳамкорлиги юзасидан маълумот берди. 

 

Учрашув якунлари бўйича томонлар истиқболдаги ҳамкорликни мунтазам ва тизимли асосда давом этиш юзасидан келишиб олди. 

 

 

4 Октябр 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея