Эстония Миллий аудит идорасига ташриф
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Турабов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Таллин шаҳрида (Эстония) бўлди.
Сафардан кўзланган мақсад – Эстония Миллий аудит идорасининг фаолияти, шу жумладан, ахборот технологиялари аудити ва рақамлаштириш жараёнлари, халқаро молиявий назорат стандартларини қўллаш жараёнлари билан танишиш.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Турабов ва Эстония Давлат назоратчиси Я.Холм ўртасида самимий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар ҳар икки мамлакатнинг ташқи аудит жараёнлари, хусусан, ахборот технологияларининг тараққиёти ва рақамлаштириш юзасидан фикр алмашди.
Я.Холм Ўзбекистонда ташқи аудит ва молиявий назорат тизимини такомиллаштириш жараёнларига юқори баҳо берди.
16 Август 2022
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |