“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси амалда

Маълумки, 2021 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди.

Унга кўра, фуқароларимизнинг бюджет жараёнига жалб қилиш механизми ишга туширилиши кўзда тутилган. Демак, улар жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва жамоатчиликни бюджет жараёнининг иштирокчисига айланмоқда.

 

2021 йили давомида ўтказилган жараёнда 41 мингдан ортиқ таклиф келиб тушиб, уларни бир миллион юз минг нафар фуқаро ёқлаб овоз берган эди.

 

Президентимиз қарорига биноан, жойларда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни айнан ўзларининг ташаббуслари асосида ечимини топиш имкониятини яратиш мақсадларига ажратилаётган қўшимча даромадларнинг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга кўтарилди. 

 

Улар томонидан муайян таклиф илгари сурилар экан, у жамоатчиликка очиқ тақдим этилади. Лойиҳага омма томонидан овоз берилади. Ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва лойиҳалар берилган овозлар сонидан келиб чиқиб сараланади, молиялаштирилади. Жараёнда вояга етган ҳар бир фуқаро иштирок этиши мумкин.

 

«Ташаббусли бюджет» жараёнлари 2022 йилда икки марта амалга оширилади.

Унинг биринчи мавсуми қуйидагича ўтди:

1 феврал22 февралда батафсил кўринишда ташаббус қолдирилди;

23 феврал 4 март оралиғида ташаббуслар модерация қилинди;

5 март 1 апрел даврида сараланган ташаббуслар бўйича фуқароларнинг овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди.

 

Жорий йилнинг 1 апрель куни «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг илк мавсуми якунланди ҳамда ғолиблар эълон қилинди. Натижаларга кўра, ушбу мавсум давомида фуқаролардан жами 70 мингга яқин ташаббус жўнатилди. Ушбу лойиҳаларга овоз бериш жараёнларида эса 6,7 млн кишидан кўпроқ аҳоли иштирок этди. Юборилган ташаббуслар орасидан 2215 таси ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларга овоз бериш жараёнларида эса 6,7 млн кишидан кўпроқ аҳоли иштирок этди.

Ушбу ғолиб деб топилган ташаббусларга жами 1,1 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Тошкент вилоятида (220 та) ташаббуслари энг кўп ғолиб бўлган ҳудуд бўлди. Ундан кейинги ўринларда Фарғона, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари экани маълум бўлди. Ғолиб деб топилган ташаббусларнинг 34 фоизи умумтаълим мактабларини таъмирлаш лойиҳалари бўлди.

 

2022 йил учун давлат бюджетидан «Фуқаролар ташаббуси» жамғармалари учун 1,5 трлн сўмдан ортиқ маблағ режалаштирилган. Бундан ташқари, шаҳар ва туман бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизи ҳам айнан ушбу йўналишга сарфланиши белгиланган.

 

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсум жараёнларига июль ойида старт берилиши кутилмоқда.

 

 

1 Июл 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея