Президент топшириқларининг ижроси устидан назорат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли Фармони ва 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарорларига асосан “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижроси назорат қилиб борилмоқда.

 

Барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар ва  хўжалик бирлашмаларида раҳбарларнинг буйруқлари  илан ижро интизоми бўйича алоҳида ўринбосар ва масъул раҳбарлардан 700 га яқин ходимлар бириктирилган.

Ушбу ташкилотларнинг 4000 дан ортиқ бўлинмалари ва 28700 нафарга яқин масъул ходимлари “ijro.gov.uz” тизимига уланиб, электрон имзо орқали фойдаланиш имконияти яратилди.

Масалан, 2022 йилда Қонунлар ва Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган 255 та ҳужжатдаги 12737 та, жумладан 32 та Қонундаги 95 та, 39 та Фармондаги 2455 та, 135 та қарордаги 6541 та, 6 та фармойишдаги 278 та ва 43 та йиғилиш баёнидаги 3368 та топшириқлар электрон тизимига киритилган ва ижроси устидан кунлик назорат ўрнатилган.

Бу даврда масъул давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар ва  хўжалик бирлашмалари томонидан дастурга киритилган жами 23583 та ахборот ва маълумотлар Ҳисоб палатаси ходимлари томонидан қабул қилинди, 2795 та маълумотлар етарли асос келтирилмаганлиги сабабли ижрочиларга қайтарилди. 

Шунингдек, 2 та вазирлик, 3 та тижорат банклари ва 1 та ҳудудда тематик ва манзилли ўрганишлар ўтказилиб, 172 та топшириқнинг ижросини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатилди. 

Жумладан, Самарқанд вилоятида 110 млрд. сўмдан ортиқ инвестиция мажбуриятларини бажаришни таъминлашга қаратилган чоралар кўрилди, ҳокимларнинг ер участкаларини ажратиш тўғрисидаги 17 та қарорлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Давлат Раҳбари топшириқларини бажаришда сусткашликка йўл қўймаслик хусусида давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларига ижроси мажбурий 23 та кўрсатма ва тақдимномалар киритилди ҳамда 114 нафар раҳбар ва масъул ходимларга интизомий чоралар кўрилди, 50 нафари огоҳлантирилди.

 

Президент топшириқларини ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш мақсадида Президент Администрацияси, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан доимий назорат олиб борилмоқда. 

 

 

16 Июн 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея