Ҳисоб палатаси Ҳайъатининг йиғилиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27-августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6300-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ҳисоб палатаси Ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

 

 

Тадбир Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Турабов раислигида видеоконференция форматида ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари О.Хакимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Молия ва Адлия вазирликлари, Бош прокуратура ва бошқа давлат идоралари раҳбарияти вакиллари, ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси Кенгаши раислари иштирок этди.

Йиғилишда Президент Фармони билан Ҳисоб палатаси Ҳайъатига юклатилган вазифалар ва уларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлашга оид масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳам кун тартибидан ўрин олди. 

Қатнашчилар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, Ҳайъат фаолиятини тизимли асосда ташкил қилиш бўйича амалий таклифлар берилди.

 

 

4 Март 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея