Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселераторининг йиғилиши
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселератори фаолияти доирасида мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида бўлиб ўтган тадбирда Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари иштирок этди.
Унда Акселератор томонидан вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўтказилган ўрганиш натижасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мониторинги самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, ёқилғи нархларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Акселератор доирасида тегишли ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг фаолиятига доир аниқ режа ва вазифалар белгиланди.
17 Феврал 2022
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |