Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилиш юзасидан саволнома

Жорий йилнинг 15 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Фармони (ПФ-6314-сон) имзоланган эди. 

Унда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган САВОЛНОМА бўйича текшириш амалиёти жорий қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ҳолда қуйидаги масалалар бўйича САВОЛНОМА ишлаб чиқди:
 


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва  топшириқлари ўз вақтида ва тўлиқ бажариш;
2. Давлат қарзини самарали бошқариш; 
3. Давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидларининг самарадорлиги ва қонунийлиги;
4. Мулкида давлат улуши бўлган ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти, дивидендларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши;
5. Молия вазирлигининг бюджет ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланиш;
6. Давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг самарали бажарилиши;
7. Чет эл кредитлари ва грантлари маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланиш;
8. Олтин-валюта заҳиралари ва қимматбаҳо металлар билан ўтказиладиган операциялар;
9. Валюта, экспорт ва импорт операциялари ўтказилишининг қонунийлигини ўрганиш;
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, унинг таркибий бўлинмаларининг молия-хўжалик фаолияти.
 

Ушбу йўналишдаги саволларга берилган жавоблар тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини концептуал жиҳатдан ўрганиш имкониятини беради. Бу ҳолат эса келгусида тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилашга хизмат қилади. 

28 Декабр 2021

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея