JVI томонидан ташкил қилинган виртуал тадбирлар таҳлили

Австрия Республикасида фаолият юритаётган Бирлашган Вена институти (Joint Vienna Institute, JVI) давлат сектори ходимларининг касбий малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил қилади.

Унинг бир қатор тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари ҳам иштирок этган.

Пандемия шароитида JVI ўз фаолиятини қайта ташкил этишга қарор қилган. Анъанавий курслар виртуал форматга ўтган бўлиб, 2020 йилнинг март ойидан бошлаб юзма-юз шаклдаги тадбирлар ўтказилмаган. Тадбирлар виртуал тренинг ва вебинарлар (Virtual Training and Webinars) форматида ташкил қилинмоқда.

 

 

Ушбу ташкилот томонидан 2020-21 йиллар давомида ўтказилган виртуал тадбирларда қайси мавзуларга эътибор қаратилган? Уларда қандай умумий тенденциялар кузатилган?

 

♦  Вебинарларда умумий макроиқтисодий муаммолар, кўчмас мулк, савдо, иқлим ўзгаришлари масалалари энг кўп муҳокама қилинган.

♦  Иштирокчилар орасида тегишли вазирликлар билан бир қаторда, марказий банклар ва бошқа муассасалар вакилларининг сони ўсган.

♦  Иштирокчиларнинг жуғрофияси кенгайган. Туркия, Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари вакилларининг улуши ошган.

♦  Тадбирлар иштиркочиларининг 50 фоиздан зиёдини аёллар ташкил қилган.

 

Умуман олганда, вебинарлар оммабоп тусга эга бўлиб, уларда дунёнинг турли минтақаларидан ўртача 100 га яқин вакил иштирок этган.

 

Батафсил 

 

 

17 Декабр 2021

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея