Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон Ҳисоб палаталари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Куни кеча Озарбайжон Республикасининг Олий аудит органи – Ҳисоб палатаси ташкил этилганининг 20 йиллиги нишонланди.
Шу муносабат билан Боку шаҳрида тантанали тадбир ташкил қилиниб, унда Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахром Ашрафханов иштирок этди.
Тадбирда Озарбайжон ва хорижий давлатларнинг расмий, сиёсий, академик доиралари вакиллари ҳам иштирок этди.
Шунингдек, тадбир доирасида Озарбайжон Ҳисоб палатаси раиси Вюгар Гюлмамедов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат Ҳисоб палаталари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида икки томон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш, янги мазмун билан бойитиш, жумладан, қонунчилик базасини кенгайтириш орқали комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун:
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси қуйидаги халқаро ташкилотларга аъзо:
♦ Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти – INTOSAI;
♦ МДҲга аъзо давлатларнинг олий молиявий назорат органлари раҳбарлари Кенгаши;
♦ Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти – ЭКОСАИ (ECOSAI).
Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий аудит органлари ушбу халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Батафсил: "Dunyo" AA
7 Декабр 2021
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |