“Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси ва унинг ҳудудий филиалларида назорат тадбирлари ўтказилди

Ҳисоб палатасини 2021 йилдаги назорат ишларининг йиллик дастурига мувофиқ, “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва самарали ишлатилиши ҳамда Жамғармага юклатилган вазифаларни ижроси ўрганилди.

Жамғарма ҳисобидан 2018-2020 йилларда жами 1 491,0 млрд сўмлик харажатлар амалга оширилган бўлиб, шундан 5,7 млрд сўмлик асоссиз харажатларга ҳамда 35,1 млрд сўмлик харажатларни амалга оширишда услубий камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Жамғарма ҳисобидан 243 та лойиҳаларга ажратилган 43,8 млрд сўмлик кредитлардан мақсадсиз фойдаланилган ва мазкур лойиҳалардан 143 таси бўйича тижорат банклари томонидан 5,6 млрд сўмлик жарималар қўлланилмаган ҳамда Жамғармага ўтказиб берилмаганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш натижалари юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига юборилди.

5 Апрел 2021

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея