Суд органларида давлат божи ва жарималарнинг ҳисоби юритилиши ҳамда ундирилиши ўрганилди

Ҳисоб палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг иш-режасига мувофиқ, судларда давлат божи ва жарималарнинг ҳисоби юритилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базасининг ишончлилиги ўрганилди.

Суд органлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини қатор йўналишларда такомиллаштирилиши натижасида бюджетга тушумларнинг тўлиқлиги, давлат божи ва жарималар ҳисобининг тўғри юритилиши таъминланиши ҳамда қўшимча даромад манбаларини жалб қилиш имкониятлари ҳисоб-китоб қилинди.

Натижада, бюджетга 9,6 млрд сўм қўшимча даромадларни жалб қилиш имконияти мавжудлиги маълум бўлди.

Шунингдек, суд органларида давлат божини ҳисоблаш, ҳуқуқбузарликни такроран содир этган шахсларни аниқлаш, суд ҳукмларини расмийлаштиришда солиқ ва мажбурий тўловлар реквизитларининг киритилиши жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича таклифлар берилди.

Ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш
ва келгусида олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

12 Октябр 2020

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея