ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИ БЮДЖЕТЛАРИНИНГ 2018 ЙИЛДАГИ ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТИНИ ТАШҚИ АУДИТ ВА БАҲОЛАШДАН ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 167-моддасига асосан Давлат бюджети, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюжетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг ҳисоботларидаги маълумотлар солиқ, божхона ва ғазначилик органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олинган маълумотлар билан солиштириш йўли билан амалга оширилди.

Аудит жараёнида Ҳисоб палатаси томонидан берилган тавсияларга асосан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Аудит якунлари бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи бўйича Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси тайёрланиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилди.

1 Июн 2019

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея