Ҳисоб палатасининг йиллик ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 11-моддаларига мувофиқ Олий Мажлиси палаталарида эшитилмоқда.
Йиллик ҳисобот юзасидан жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча партиялар фракцияларида ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлари қўмитасида дастлабки тарзда муҳокамалар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 23 апрель куни ўтказилган навбатдаги мажлисида Ҳисоб палатасининг 2019 йилги ҳисоботини кўриб чиқилди.
Мажлис депутатлар ҳамда ҳисобот берувчиларнинг масофавий иштирокида “онлайн” видеоконференция тарзида ўтказилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси партиялар фракцияларида ўтказилган эшитувларда Ҳисоб палатасининг 2019 йилда амалга оширган кенг қамровли фаолияти ва унинг натижалари эътироф этилди.
Хусусан, замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда бюджет даромадлари тўлиқлигини таъминлаш, ҳудудларда маҳаллий бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши, аниқланаётган тизимли хато-камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритилиши борасидаги ишлар ижобий баҳоланди.
Давлат буюртмасига мувофиқ янги иш ўринларини ташкил этиш прогноз кўрсаткичларининг ижроси бўйича ўтказилган ўрганиш натижаларини Олий Мажлис палаталарига киритиб бориш, жорий йилда Андижон вилоятида ўтказилгани каби, депутатлар билан ҳамкорликда соҳа бўйича назорат тадбирларини давом эттириш келишиб олинди.
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда Ҳисоб палатаси фаолиятини изчил давом эттириш ва устувор вазифалар тўғрисида атрофлича фикр алмашилди.
Қизғин муҳокамалардан сўнг, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсияларни билдирдилар.
Билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2019 йилги ҳисоботи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланди ва тегишли қарор қабул қилинди.
27 Апрел 2020
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |