Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Қонунчилик палатаси томонидан _________да қабул қилинган

Сенат томонидан _________да маъқулланган

 

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги 510-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5,
124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 5,
89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431-модда, № 10, 677-модда; 2019 йил, № 2,
47-модда, № 5, 261-модда; № 9, 589-модда, № __, __-модда) I бўлими қуйидаги мазмундаги 92-модда билан тўлдирилсин:

“92-модда.  Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларини иш билан таъминлашнинг қўшимча кафолатлари

Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларига уларнинг меҳнат фаолияти тугаганидан сўнг, улар Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатасига қабул қилингунига қадар эгаллаган аввалги иши (лавозими), у мавжуд бўлмаган тақдирда эса, унга тенг бўлган бошқа иш (лавозим) уларнинг давлат органларидаги ва бошқа ташкилотлардаги мутахассислиги ҳисобга олинган ҳолда берилади, бундан мансабдор шахснинг малакаси етишмаслиги ёки соғлиги ҳолати туфайли бажариладиган ишга нолойиқлиги ёхуд мансабдор шахснинг ўз меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно”.

2-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1,
20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 
659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416,
421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189,
192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1,
1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9,
244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310,
312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4,
224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267,
268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № __, __-модда) 2152-моддасининг диспозициясидаги “била туриб нотўғри маълумот тақдим этганликда” деган сўзлар “нотўғри маълумот тақдим этганликда, мутахассислар ажратишни рад этганликда, қонун ҳужжатларини бузганлик фактлари бўйича ҳозир бўлиш ва тушунтиришлар беришдан бўйин товлаганликда” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрдаги
ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар; № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 9, 588-модда, № 11, 791-модда, № 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, № __, __-модда), 174-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни экспертизадан ўтказишни”;

ўн биринчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги миссиялари ва ваколатхоналари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги
ЎРҚ-546-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 7, 384-модда, № __, __-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 4-моддада:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни экспертизадан ўтказиш”;

бешинчи хатбошисидаги “замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 9-модданинг учинчи қисмидаги “Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, солиқ ҳамда бюджет сиёсати асосий йўналишларининг лойиҳалари” деган сўзлар “Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 13-модданинг бешинчи хатбошисидаги “Ҳисоб палатасининг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича” деган сўзлар “Ҳисоб палатасига юкланган вазифалар ва ваколатлар доирасида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 17-модданинг иккинчи қисмидаги “бюджет ҳамда смета-штат интизомини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар” деган сўзлар “аниқланган бюджет ва смета-штат интизомини ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 20-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“20-модда. Ҳисоб палатасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни экспертизадан ўтказиш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни экспертизадан ўтказиш соҳасида:

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари лойиҳаси шаклланишини уларнинг кўрсаткичлари асослилигини аниқлаш, даромадлар прогнози белгиланиши ва харажатлар режалаштирилиши, қарз сиёсати
ва бюджетлараро муносабатлар сифатини баҳолаш мақсадида ўрганади
ва таҳлилини ўтказади;

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича хулоса беради.”;

6) 23-моддасининг номидаги ва биринчи хатбошисидаги “замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

7) 24-модданинг бешинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги миссиялари ва ваколатхоналари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 30-моддада:

еттинчи хатбошисидаги “ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан” деган сўзлар “ўзига юкланган вазифалар ва ваколатлар доирасида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулосалар тақдим этади;”;

ўн иккинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида” деган сўзлар “белгиланган тартибда” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади.”;

9) 35-модданинг биринчи қисмидаги “Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари параметрлари шакллантирилишини таҳлил қилиш” деган сўзлар “Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни экспертизадан ўтказиш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 36-моддадаги “била туриб нотўғри ахборотни тақдим этганликда” деган сўзлар “нотўғри маълумот тақдим этганликда, мутахассислар ажратишни рад этганликда, қонун ҳужжатларини бузганлик фактлари бўйича ҳозир бўлиш
ва тушунтиришлар беришдан бўйин товлаганликда” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган “Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № __, __-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:

“41) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси – барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун.”;

2) 9-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 26-банд билан тўлдирилсин:

“26) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси – барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича.”;

3) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 16-банд билан тўлдирилсин:

“16) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси – барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича.”.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти
ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

 

21 Апрел 2020

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея