2020 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “2020 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ ВА 2020 ЙИЛ УЧУН БЮДЖЕТНОМА БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ХУЛОСАСИ ЮЗАСИДАН

Мамлакатимиз тарихида биринчи марта Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳаси Қонун тарзида тасдиқланиши кўзда тутилмоқда, бу эса ўз навбатида Давлат молиясини бошқаришни демократлаштириш бўйича қўйилган катта қадам ҳисобланади. Бунда албатта ижроия ҳокимиятдан мустақил ҳисобланган олий ташқи аудит ва молиявий назорат органининг ҳолис хулосаси муҳим ҳисобланади.

Олий ташқи аудит ва молиявий назорат органининг асосий функцияларидан бири – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳасига хулоса бериши ҳисобланади.

Ушбу ишларнинг холислигини таъминлаш мақсадида Ҳисоб палатаси ўз ваколатларини мустақил ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга ошириши, ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсиниши ҳамда унга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобдорлиги қонунчиликда белгиланган.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли бюджетлари лойиҳасини баҳолашда фуқароларимизни ишончли манба билан таъминлаш ҳамда бюджет очиқлиги тамойилини амалга ошириш мақсадида Ҳисоб палатаси ўзининг, Молия вазирлиги ва “Очиқ бюджет” веб-сайтларида мунтазам равишда Хулосаларини жойлаштириб келмоқда.

Таъкидланганидек, аввалги йиллардан фарқли равишда 2020 йил учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги
ПҚ-3917 сонли “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси шаклида ишлаб чиқилган.

Ҳисоб палатаси томонидан 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ва 2020 йил учун Бюджетнома бўйича Хулосаси тайёрланди.

Хулосани тайёрлашда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилди.

Шунингдек назорат тадбирларининг натижаларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлардан фойдаланилди.

Жумладан, Хулосада “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни билан фақатгина 2020 йил учун бюджет кўрсаткичлари тасдиқланиши ва режалаштирилаётган йилдаги бюджет жараёни тартибга солинишини инобатга олган ҳолда ҳуқуқни қўллаш амалиётида турлича талқин ва бир бирини такрорловчи нормалар киритилишининг олдини олиш мақсадида Қонун лойиҳасидаги бюджет соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга оид нормалар Бюджет кодексига Қонун лойиҳаси билан бир вақтнинг ўзида ўзгартиришлар киритиш тавсия этилди.

15 Ноябр 2019

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея