Турабов Баходир Тухтамишович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги  ПФ-5830-сонли Фармони билан Турабов Баходир Тухтамишович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳодир Турабов 1972 йил Сурхондарё вилоятида туғилган.
1994 йили Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги, 2000 йили Банк-молия академиясини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимда ишлаб келган.

Б.Турабов 2011 йилдан 2015 йилгача Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, Бош бошқарма бошлиғи сифатида меҳнат қилган. 2015 йилдан 2017 йилгача “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. 2017 йилдан 2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори, шўъба мудири сифатида самарали меҳнат қилган.

19 Сентябр 2019

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея