Хоразм вилояти бўйича Давлат бюджетига қўшимча даромад захираларини аниқлаб, сафарбар қилиниши борасидаги ишлар таҳлил қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ишчи гуруҳи тузган ҳолда мунтазам равишда бюджетга даромадларни таъминлаш, қўшимча манбаларни аниқлаб, сафарбар қилиниши юзасидан ўрганишлар ўтказилиб, жойларда амалий ёрдамлар ташкил этиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг июнь – июль ойлари Хоразм вилоятида бюджетга қўшимча даромад захираларини аниқлаб, сафарбар қилиниши борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, амалий ёрдамлар ташкил этилди.
Ўрганиш натижасида ҳудудда фойдаланилмаётган заҳиралар мавжудлиги, уларни тўлиқ сафарбар этиш орқали жорий йил учун тасдиқланган бюджет даромадлари прогнозини 400 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда бажариш имконияти мавжудлиги маълум бўлди.
Хусусан, вилоятда янги солиқ сиёсати концепциясини самарали амалга ошириш ва ўзгаришларни тўлиқ ҳаётга татбиқ этиш ҳисобига йиллик 230 млрд.сўм қўшимча солиқ тушумларини таъминлаш манбалари белгиланди.
Бундан ташқари, солиқ объектларини тўлиқ ҳисобга олиш
ва солиқ базасини кенгайтириш, қўшимча заҳираларни сафарбар этиш орқали 166 млрд.сўм, иқтисодий ислоҳотлар натижасида товар (иш, хизмат)лар реализацияси ҳажмининг кўпайиши эвазига 7 млрд.сўм қўшимча даромад таъминланади.
Мазкур даромад манбаларини тўлиқ жалб қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Вилоятда амалга оширилган ўрганиш ва амалий ёрдамлар натижалари 2019 йил 6 июль куни Хоразм вилояти халқ депутатлари Кенгашида депутатлар, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, солиқ, молия ва бошқа тегишли идоралар раҳбарлари, шунингдек Бизнес омбудсман вакиллари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, йил якунига қадар амалга ошириладиган зарурий тадбирлар белгилаб олинди.
1 Август 2019
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |