Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди

2019 йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи Мажлисининг кун тартибига ташкилий масалалардан ташқари, мамлакатимиз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичида белгиланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳам киритилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонуни Сенаторларнинг муҳокама мавзусида ҳам бўлди.

Қонун билан Ҳисоб палатасининг давлат ташқи аудит ва молиявий назоратининг олий органи сифатида ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди.

Давлат бюджети лойиҳаси параметрларини шакллантиришни тизимли таҳлил қилиш, қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга ошириш, шунингдек бюджет маблағлари тушумларининг тўлиқлигини ўрганиш ҳамда назорат қилиш, Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва сафарбар қилиш, амалга оширилаётган бюджет харажатлари самарадорлиги ҳамда қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни камайтириш имкониятларини аниқлаш Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси бюджет маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини баҳолайди, солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар киритади, республика бюджети ҳамда маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини баҳолайди, Президент ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилади, пул-кредит ва валюта сиёсатини, мамлакат активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказади.

Йиғилишда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сенат аъзолари қонуннинг долзарблиги, Ҳисоб палатаси фаолиятида назарда тутилаётган янгиликлар, қонун нормалари ва низомларини келгусида амалга ошириш йўналишлари билан боғлиқ масалалар билан қизиқишди.

Закон одобрен сенаторами. Постановлением Сената также был утвержден План-мер по реализации Закона Республики Узбекистан «О Счетной палате Республики Узбекистан».

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Шунингдек, Сенатнинг қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

21 Июн 2019

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея