Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи депутатлар томонидан кўриб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5147-сонли Фармонига мувофиқ, Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобдор ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2018 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи 2019 йил 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этилган эди.
Жорий йилнинг 22 апрель куни Ҳисоб палатасининг 2018 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари томонидан кўриб чиқилди.
Ҳисоб палатасининг ҳисоботи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари иштирокида кенг муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2019 йил 23 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида Ҳисоб палатасининг 2018 йилги ҳисоботини кўриб чиқилди.
Сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари аъзолари Ҳисоб палатасининг 2018 йилги ҳисоботини тинглаб, ўз муносабатини билдирдилар.
Барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи томонидан Ҳисоб палатасининг 2018 йилги ҳисоботи маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ҳисоб палатасининг 2018 йилги ҳисоботини тасдиқлади.
Маълумот учун:
Ҳисобот йилида Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар, кўрилган чоралар ҳамда амалий ёрдам натижасида:
- бюджетга қўшимча 4 трлн. 722 млрд. сўмлик даромад манбалари аниқланди;
- 1 трлн. 197 млрд. сўм ва 74,2 млн. долл.лик молиявий хато-камчиликлар ва самарасиз харажатлар аниқланди.
- Президентнинг 3 151 та ҳужжатларидаги 25 642 та топшириқлар ижроси назоратга олинди ва улардаги 853 та муаммоли масалалар бўйича 264,5 млрд.сўм, 52,1 млн. доллар ва 3,6 млн. евролик маблағлар жалб қилинишида амалий ёрдам кўрсатилди;
- Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар бўйича 3 163 та келишувлар (119 млрд. долл.) ва 12 918 та инвестиция лойиҳалари (79 млрд.долл) назоратга олинди.
Киритилган таҳлилий материаллар ва таклифлар асосида 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
23 Апрел 2019
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |