ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ ҲИСОБЛАШ УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари белгиланган.

Жумладан, бюджет тизими бюджетларига маблағлар ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар тушумининг тўлиқлигини ўрганиш ва назорат қилиш, замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва сафарбар қилиш ушбу вазифалардан бири ҳисобланади.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида, давлат органлари ва ташкилотларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаларининг ишончлилигини баҳолаш юзасидан ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 10 мартига қадар Автомобиль йўллари давлат қўмитасида, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида, Давлат статистика қўмитасида  солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланадиган маълумотлар базаларининг ишончлилиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишларда вазирлик ва идоралар тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини тўлиқ жорий қилинмаганлиги, ягона (такрорланмас) идентификацияларни мавжуд эмаслиги, электрон назорат функцияларини қўлланилмаслиги, ички ва ташқи фойдаланувчилар билан ўзаро ахборот алмашиш тизимлари йўлга қўйилмагани, давлат активлари ва мажбуриятлари, меҳнат ресурслари ва табиий ресурслар ҳисобини юритишда ахборот технологияларидан кенг фойдаланилмаганлиги ҳамда маълумотларни қайта ишлаш ва алмашишда инсон фактори аралашувини юқорилиги аниқланди.

Маълумотлар базаларини ишончлилигини баҳолашдан ўтказиш натижалари бўйича Ҳисоб палатаси, Давлат солиқ қўмитаси ва тегишли вазирлик (идора)лар билан соҳада қўлланилаётган ахборот тизимларни янада такомиллаштириш бўйича аниқ амалий ҳаракатларни ўз ичига олган “Йўл харита”лари ишлаб чиқиб тасдиқланди ва ижроси назоратга олинди.

10 Март 2019

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея