Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

30.09.2026

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасидаги вакант лавозимларга танлов ўтказиш бўйича ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Маълумотлар таҳлилчи соҳасидаги мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича вакант лавозимлар учун аризаларни қабул қилмоқда.

Талаб қилинадиган компетенциялар


- Иқтисодиёт, молия, статистика, математика ёки маълумотлар таҳлили соҳасида олий маълумот;


- молиявий ёки иқтисодий таҳлил ёхуд маълумотлар таҳлили бўйича тажриба;


- маълумотларни йиғиш, ўқиш, солиштириш, тизимлаштириш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, оғишлар ва хатарларни аниқлаш аниқлаш, хулоса чиқариш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш;


- маълумотларни визуализация қилиш — жадвал, график ва диаграммалар тайёрлаш;


- мантиқий ва танқидий фикрлаш, соҳадаги инновацияларни, халқаро илғор амалиётни тушуниш ва қўллаш;


- давлат тилини яхши билиш, саводли ёзиш кўникмалари, холислик ҳамда касбий одоб-ахлоқ ва махфийлик талабларига риоя қилиш.


Аудит, бухгалтерия, молия ва ахборот технологиялари соҳаларида халқаро профессионал сертификатлар ҳамда малака даражаларига эга бўлиши, шунингдек, хорижий тилларни билиш ва халқаро аудит ташкилотларида («Big Four») иш тажрибасига эга бўлиш маъқулланади.



Ижтимоий пакет


Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун кафолатланган тиббий хизматдан фойдаланиш, санаторийларда даволаниш ва соғломлашиш, уй-жой ижараси харажатларининг бир қисмини қоплаш ҳамда транспорт хизмати каби муҳим ижтимоий қулайликлар яратилган.


Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори миллий даражадаги “А” гуруҳига кирувчи давлат органлари даражасида белгиланган (маълумот учун: миллий даражадаги ташкилотлар таркибига энг юқори бўлган давлат органлари киради).



Аризаларни бериш тартиби


Вакант лавозим учун, тегишли тажриба ҳамда бажарилган иш ёки лойиҳалардан 2–3 та намунани кўрсатган ҳолда маълумотномани (CV) тақдим этинг.


Танлов жараёни талабларга мувофиқликни текшириш, мутахассисликка оид амалий топшириқ, тест ва суҳбатни ўз ичига олади. Белгиланган талабларга жавоб берадиган номзодлар амалий топшириқни бажариш ҳуқуқига эга бўладилар.



Ҳужжатларни қабул қилиш ҳавола: hp@ach.gov.uz


Маълумот учун телефон: (71) 236-80-06

img