26.08.2026
Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг тиббиёт ташкилотлари олдидаги қарздорлиги ўрганилди
Ҳисоб палатаси томонидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма) 65 та тиббиёт ташкилотлари ҳамда Республика онкология маркази олдидаги 01.04.2026 йил ҳолатига қарздорлиги ва уларнинг қоплаб берилиши ўрганилди.
Жамғарманинг 65 та тиббиёт ташкилотидан 10 104 нафар бемор бўйича 184,2 млрд сўм қарздорлиги мавжуд бўлган бўлса, ўрганиш кунига қадар 52,2 млрд сўми (28,3%) қоплаб берилган.
Республика онкология маркази (кейинги ўринларда Марказ) томонидан 10,7 минг нафар беморга 118,7 млрд сўмлик тиббий хизматлар кўрсатилган.
Марказ томонидан кўрсатилган тиббий хизматлар бўйича жами 55,9 млрд сўм, жумладан республика даражасида 12 млрд сўм ҳамда Тошкент шаҳар аҳолисига ҳудудий даражада 43,9 млрд сўмлик тўловлар амалга оширилмаган.
Ўрганиш якунлари бўйича имтиёзли тоифага кирувчи беморларнинг тиббий хизматлар ҳисоботида ноўрин киритилган харажатлар ҳисобига қарздорлик 26,7 млрд сўмга қисқартирилди.
Маълумот учун: Давлат бюджетидан 2025 йил ва жорий йилнинг 1-чорагида Жамғармага 31 624,6 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, Жамғарма харажатлари 31 516,9 млрд сўмни ташкил этган.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан 2025 йилда 73 094 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатилган бўлиб, 2024 йилга нисбатан 4 559 нафарга (6,7%), 2023 йилга нисбатан эса 3 968 нафарга (5,7%) ошган.
Назорат тадбирида Жамғарма томонидан кўрсатилган тиббий хизматлар ҳажмини ўрганиш ишлари етарли даражада ташкил этилмагани қайд этилди ва қарздорликлар юзага келишига сабаб бўлган омиллар таҳлил қилинди.
Жумладан:
-Соғлиқни сақлаш вазирлигининг D-MED ахборот тизимидан маълумотлар Жамғарманинг MedRefer ахборот тизимига электрон шаклда узатилмайди;
-Жамғармада имтиёзли тоифадаги шахсларга кўрсатилган тиббий хизматлар сифати, стандартларга мувофиқлиги ҳамда ажратилган маблағлар самарадорлиги устидан тизимли таҳлил ва баҳолаш ишлари етарли даражада йўлга қўйилмаган;
-республика онкология марказида KARMED, D-MED ва MedRefer ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси мавжуд эмас;
-республика онкология марказида Тошкент шаҳар аҳолисига ҳудудий даражада кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг (лаборатория ва диагностик текширув, жарроҳлик амалиёти, кимётерапия ва радиотерапия) кафолатланган пакети (ҳажми) белгиланмаган;
-Марказга электрон йўлланма асосида мурожаат қилиниши белгиланган бўлсада, пойтахт оилавий поликлиникалари томонидан қоғоз шаклидаги йўлланмалар асосида беморлар қабул қилинган;
-касалликнинг оғирлик даражасига кўра республика даражасида кўрсатилиши лозим бўлган жарроҳлик ва радиология хизматлари Тошкент шаҳар ҳисоботида ҳудудий даражада ҳисобга олинган;
Ўрганиш натижалари бўйича соҳани такомиллаштириш, шу жумладан келгусида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволаш бўйича кўрсатилган тиббий хизматлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Тиббий суғурта жамғармасига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Бошқа янгиликлар
Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди
1033
09.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4f7ce4016a9a46726decf0a9.jpg)
“Ўзаэронавигация маркази“ фаолияти самарадорлиги: таҳлиллар, муаммолар ва таклифлар.
605
16.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3f9a058ed20c10183638ce10.png)
Бирлашган араб амирлиги делегацияси: “Ўзбекистон Республикаси бизда жуда ижобий таассурот қолдирди.”
930
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f8a2ba1a7ba7932f4934f89b.png)
Ўзбекистон ва Словения Олий аудит органлари ўртасида янги ҳамкорлик лойиҳалари белгиланди
108
15.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6ff194cead0d3100fbcc9df9.jpg)
ОТБ: “Oлий аудит органларини мустаҳкамлаш: Ўзбекистoндан сабoқлар”
1029
25.03.2026