08.07.2026
Ҳисоб палатасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди
Ҳисоб палатасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Тадбирда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев иштирокчиларни қутлаб, мазкур мулоқотлар давлат ташқи аудити тизимини янада такомиллаштириш, парламент билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни муҳокама қилиш учун муҳим майдон эканини таъкидлади.
Учрашув давомида сўнгги йилларда Ҳисоб палатаси фаолиятини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, кейинги икки йилда давлат ташқи аудити тизимини такомиллаштириш бўйича 4 та муҳим Президент фармони қабул қилингани, жумладан, яқинда қабул қилинган фармонда сунъий интеллект ва рақамлаштиришни кенг жорий этишга доир стратегик вазифалар белгилангани қайд этилди.
Таъкидланганидек, Ҳисоб палатасида рақамли технологиялар асосида назорат тадбирларини замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда аудит жараёнларини масофавий шаклда ўтказиш амалиёти кенгайиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида аудитларнинг қарийб 60 фоизи масофавий форматда амалга оширилди.
Масофавий назорат натижалари самарадорлиги ҳам алоҳида қайд этилди. Хусусан, 27,1 трлн сўмлик рисклар аниқланиб, уларнинг 8 трлн сўми бартараф этилди ҳамда 90 млрд сўмлик молиявий камчиликларнинг олди олинди. Шунингдек, “Масофавий аудит” ахборот тизимида бешта йўналиш бўйича сунъий интеллект технологиялари жорий қилиниши натижасида 107 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилди.
Учрашувда жорий йилда Қонунчилик палатасида Ҳисоб палатасининг йиллик ҳисоботи кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида алоҳида чора-тадбирлар дастури қабул қилингани ҳам маълум қилинди. Мазкур дастур қонунчиликни такомиллаштириш, пул-кредит сиёсати, давлат активларини бошқариш, ички аудит тизимини ривожлантириш ҳамда рақамлаштириш каби устувор йўналишларни қамраб олган.
Тадбир доирасида депутатларга ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонунга сунъий интеллект ва рақамлаштиришга оид нормаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси тақдим этилди. Унинг мазмун-моҳияти юзасидан депутатларнинг дастлабки фикр ва таклифлари муҳокама қилинди.
Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, давлат ташқи аудитини янада самарали ташкил этиш, рақамли технологияларни кенг жорий қилиш ва парламент билан конструктив ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_62ba9ea82783809349cbd37d.jpg)
Хитойда ШҲТга аъзо мамлакатлар ёш аудиторлари учун халқаро семинар
2304
26.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_42dcbb49f67ce45f1f045b00.png)
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар
1871
03.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0f843ff89edee2bc1d73beb4.jpg)
Ҳисоб палатаси ташқи меҳнат миграцияси соҳасида аудит ўтказди
1609
01.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dae02bdf9af049ba9d4d653e.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари Минск шаҳридаги халқаро семинарда иштирок этди
760
02.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_345d86629c4439ff256c5604.jpg)
Қашқадарё вилоятига Ҳисоб палатаси вакили — Бош инспектор тайинланди
695
29.04.2026