17.12.2025
Ҳисоб палатаси INTOSAIнинг Big Data бўйича ишчи гуруҳига аъзо бўлди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Олий аудит органлари халқаро ташкилоти (INTOSAI) доирасида фаолият юритувчи Катта ҳажмли маълумотлар (Big Data) бўйича ишчи гуруҳи (Working Group on Big Data) аъзолигига қабул қилинди.

Маълумот учун, INTOSAIнинг Big Data бўйича ишчи гуруҳи 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, у аудит жараёнларида катта ҳажмдаги маълумотлар (Big data), сунъий интеллект ва илғор рақамли технологияларни самарали қўллашга йўналтирилган халқаро ихтисослашган майдон ҳисобланади. Бугунги кунда Ишчи гуруҳ таркибида 30 дан ортиқ Олий аудит органлари фаол иштирок этмоқда.
Ушбу Ишчи гуруҳнинг раиси — Хитой Халқ Республикаси Миллий аудит идораси, раис ўринбосари эса – АҚШ Олий аудит органи ҳисобланади.
Ишчи гуруҳнинг асосий мақсади INTOSAIнинг стратегик мақсади — “Билим алмашиш ва хизматлар” доирасида катта ҳажмли маълумотлар ва улар билан боғлиқ технологияларни аудит фаолиятига жорий этиш бўйича билим ва тажриба алмашишдан иборат.
Ишчи гуруҳ фаолияти қуйидаги асосий йўналишларни қамраб олади:
- Катта ҳажмли маълумотлар аудитида юзага келадиган муаммолар ва имкониятларни аниқлаш;
- Сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили, статистик усуллар ва реал вақт реижимидаги мониторингни аудит жараёнларига интеграция қилиш;
- Олий аудит органлари ўртасида икки томонлама ва кўп томонлама техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
- Ўқув-услубий қўлланмалар, амалий тавсиялар ва илғор тажрибаларни ишлаб чиқиш;
- Халқаро миқёсда тажриба алмашиш ва амалий тақдимотлар ўтказиш.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг мазкур Ишчи гуруҳ аъзолигига қабул қилиниши давлат аудит тизимида рақамли трансформацияни чуқурлаштириш, катта маълумотлар ва сунъий интеллект технологияларини қўллаш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш йўлида муҳим аҳамият касб этади.


Бошқа янгиликлар
Ҳисоб палатаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
986
19.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3e723a0064aa70e40a6aafac.jpg)
Ҳисоб палатаси INTOSAIнинг Давлат қарзи бўйича ишчи гуруҳига аъзо бўлди
785
26.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_a73356185a6883498a6d3868.png)
Ҳисоб палатаси 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботини эълон қилди
2228
30.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1ccfa3db3d276600090c5972.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
1083
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6ff194cead0d3100fbcc9df9.jpg)
ОТБ: “Oлий аудит органларини мустаҳкамлаш: Ўзбекистoндан сабoқлар”
1029
25.03.2026