17.06.2026
“Ўзэкспомарказ” АЖнинг хизмат кўрсатиш фаолияти ўрганилди.
Ҳисоб палатаси томонидан “Ўзэкспомарказ” АЖнинг 2023-2025 йиллар ва 2026 йил I чоракда хизмат кўрсатиш фаолияти юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзэкспомарказ” АЖ Жамият мажмуасида жами 5 та кўргазма павильони (11,4 минг м2), 2 та атриум (2,1 минг м2), 2 та конференц-зал (1,3 минг м2), очиқ кўргазмалар майдони (7 минг м2) ва 1 та кинолекторий (370 ўринли) мавжуд.
Жамият мажмуида 2023-2025 йиллар ва 2026 йил I чоракда турли шаклдаги 186 та тадбирлар ўтказилган.
Маълумот учун: “Messe Frankfurt” (Германия) ва “Fira de Barcelona” (Испания) каби кўргазма майдонларида йилига 100 дан ортиқ кўргазмалар ва ярмаркалар ўтказилади.
Бунда, ўтказилган тадбирларнинг 89,8 фоизи халқаро, 5,9 фоизи маҳаллий мақомдаги кўргазмалар ва 4,3 фоизи ижаралар ҳиссасига тўғри келади.
Ўрганишларда “Ўзэкспомарказ” АЖнинг хизмат кўрсатиш фаолиятини самарали ташкил этишдаги бир қатор камчиликлар қайд этилди. Хусусан:
-барча тадбир ўтказиш жойлари бирдек жозибадор бўлмагани сабабли турли ташкилотчилар томонидан параллель тадбирлар деярли ўтказилмаганлиги;
-ижара тарифлари талаб ва таклифлар асосида ўзгарувчан қилинмаганлиги (мавсумий пакетлар ишлаб чиқилмаган) натижасида, тадбирларнинг 50,3 фоизи куз ҳамда 34,6 фоизи баҳор мавсумида ўтказилган бўлиб, ёз ва қиш ойларида талаб пасайганлиги;
-Жамият ва “IFWexpo Heidelberg” (Германия) ва “Teplo Market” билан ҳамкорликда 11 та тадбир ташкил этилган бўлиб, Жамият томонидан мустақил равишда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этилмаганлиги;
-Жамият томонидан экспонентларга қўшимча хизмат кўрсатиш (логистика, кейтеринг, маркетинг, реклама, дизайн ва фото-видео хизматлар) даражаси суст ташкил қилинганлиги;
-даромад манбаи таркиби диверсификация қилинмаганлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, аниқланган муаммолардан келиб чиқиб соҳага оид ҳалқаро тажриба ўрганилди. Жумладан:
1. Хорижий тажрибада “Early Bird” атамаси мавжуд бўлиб, ёз мавсуми учун жойларни эрта банд қилишга алоҳида чегирмали нархлар (15-20 фоизгача) таклиф қилинади (нархлар мавсумийликдан келиб чиқиб диверсификация қилинади).
2. Европадаги йирик кўргазма марказларининг майдонлари бир йилда ўртача 30-35 фоизгача бўш бўлади. Бу каби натижага кўргазмалар ўртасидаги бўш кунларда семинар ва тренинглар ташкил қилиш ҳамда динамик нарх сиёсати орқали эришилган.
3. Халқаро тажрибада даромад манбаларини диверсификациялашга катта урғу берилмоқда. Бу эса, кўргазма ташкилотчиларига бўлган қарамликни сезиларли даражада камайтириш ва шу билан бирга сервис хизматлар турини кенгайтириб иқтисодий барқарорликка олиб келади.
Жаҳондаги экспомарказларнинг асосий даромад манбаи бўлган майдон ижарасининг улуши 2025 йилда ўртача 60-63 фоизни ташкил этиб, 2028 йилда ўртача 55-57 фоизга ва 2030 йилга бориб ўртача 50 фоизга тушиши кутилмоқда.
4. Жаҳоннинг йирик кўргазма майдон эгалари “Tuyap” (Туркия) ва “IFEMA Madrid” (Испания) “пассив ижарачи”дан “фаол ташкилотчи”га айланиш моделини ишлаб чиққан бўлиб, тайёр кўргазма майдонларини ижарага бериш билан чекланмасдан ўзлари томонидан кўргазмалар ташкил этади ва бу орқали 70 фоизгача даромад топади.
5. Халқаро тажрибада “Collaborative stand” тизими кичик ва ўрта бизнес учун харажатларни 50 фоизгача камайтириш имконини беради ва экспонентлар маҳсулоти бир-бирини тўлдириши жуда муҳим ҳисобланади.
Ўрганиш натижасида, “Ўзэкспомарказ” АЖ тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда кўргазма фаолиятини янада такомиллаштириш, кўргазмаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириши мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиш бўйича таклифлар берилди:
-Ўзэкспомарказ фаолиятини институционал такомиллаштириш, шу жумладан хорижий давлатларда ҳамда инвестиция ва туризм салоҳияти юқори бўлган вилоятларда офис ва ваколатхоналарини ташкил этиш;
-жаҳоннинг йирик кўргазма майдон эгалари “Messe” (Германия), “Tuyap” (Туркия) ва “IFEMA Madrid” (Испания) бизнес моделлари асосида Ўзэкспомарказни “пассив ижарачи”дан “фаол ташкилотчи”га айлантириш бўйича бизнес-стратегияни ишлаб чиқиш;
-даромад манбаларида қўшимча хизматлар улушини 30 фоизгача ошириш орқали майдон ижараси улушини босқичма-босқич 50 фоизгача тушириш;
-миллий маҳсулотларни халқаро бозорларда кенг тарғиб қилиш каби вазифаларни бажаришга Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасини ваколатли органлар (регулятор) этиб белгилаш.
Бунда, кўргазмаларни ташкил этиш ва ўтказишдан тушган даромадлар ҳисобидан хорижий харидорларни жалб қилиш, янги кўргазма биноларини қуриш ҳамда кичик ва ўрта бизнес учун арзонлаштирилган ижара тарифларини белгилаш;
-бандлик даражаси паст бўлган павильонларни узоқ муддатга маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларга ва стартап лойиҳалар учун “coworking + show room” форматида ижарага бериш;
-ёзги мавсумда очиқ майдонларда “Food Truck”, миллий маҳсулотлар ва бошқа йўналишларда очиқ кўргазмалар ҳамда қишки мавсумда павильонларда семинарлар ва коворкинг тренинглар ташкил этиш, шунингдек, иқтисодий самарасиз даврларга махсус олдиндан банд қилиш (“Early Bird”) тариф пакетини жорий этиш;
-сервис инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида мажмуа ҳудудида кейтеринг (овқатлантириш) хизматини йўлга қўйиш;
-реклама ва “PR” фаолиятини ривожлантириш, жумладан медиа, ижтимоий тармоқлар ва халқаро нашрлар орқали кўргазма-ярмаркалар ҳақида маълумот бериб бориш тизимини йўлга қўйиш.
-ҳар чоракда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун миллий кўргазма ва ярмаркаларни ташкил этишни йўлга қўйиш;
-2027 йил 1 январдан бошлаб республикада фаолият юритаётган саноат уюшмалари (ассоциациялар) билан кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали мустақил кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш.
-соҳани рақамлаштириш, шу жумладан экспонентлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш, QR-навигация, рақамли маркетинг каби инструментларни жорий этиш, шунингдек, кўргазма-ярмарка ва бошқа маълумотлар билан онлайн танишиш имкониятини берувчи мобил иловани ишга тушириш.
Хулоса ўрнида – Кўргазма ва ярмаркалар мунтазам ташкил этилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун аҳамиятли бўлиб, Ҳисоб палатаси томонидан берилган таклифлар ва кўрсатмаларга амал қилиниши марказ фаолияти самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_568645fc6927f3bd05ac66e6.jpg)
Ўзбекистон цемент ишлаб чиқариш соҳаси: Муаммолар ва ечимлар.
1124
02.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dbc87cde76f1d257bb4de3b5.png)
Ҳисоб палатасининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича брифинги
2046
24.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b2c4f8f1b47d594c5f81beed.jpg)
Йирик корхоналарда хавфларни бошқариш соҳасидаги таҳлилларга бағишланган амалий семинар
3257
13.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e783e1bc449a85f7e470f997.jpg)
Ҳисоб палатаси вакиллари INTOSAI давлат харидлари аудити бўйича ишчи гуруҳнинг йиғилишида иштирок этди
653
07.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4e5e94d31f5bcec320360868.jpg)
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик
3796
29.09.2025