03.05.2026
Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш: имкониятлар бор, аммо ижро суст
Республикамизда қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларни ошириш мақсадида Жаҳон банки иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш (2-фаза)” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ҳисоб палатаси томонидан 2026 йилнинг 1-чорагида ўтказилган аудит натижалари ушбу йирик лойиҳада қатор тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатди.
Лойиҳа 2022–2026 йилларга мўлжалланган бўлиб, унинг умумий қиймати 246,8 млн АҚШ долларини ташкил этади. Шундан 200 млн АҚШ доллари Жаҳон банки кредити ҳисобига молиялаштирилмоқда.
Бугунги кунга келиб, 126,9 млн доллар маблағлар турли йўналишларга, жумладан кредитлаш, кафиллик, бизнес инкубацияси ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш соҳаларига йўналтирилган.
Лойиҳа доирасида муайян ижобий натижаларга эришилган:
2 865 та сублойиҳа молиялаштирилиб, 4 910 та янги иш ўрни яратилди;
21 та бизнес инкубатор ва мураббийлик марказлари ташкил этилди;
1 600 дан ортиқ аёл тадбиркорликка ўқитилди;
тадбиркорларга кредит олиш учун 645 млрд сўмдан ортиқ кафиллик тақдим этилди.
Бу натижалар қишлоқ ҳудудларда тадбиркорлик муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлсада, аудит жараёнида лойиҳалар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар аниқланди:
1. Тижорат банкларига ажратилган 30,7 млн доллар маблағ 3,5 йилдан буён тақсимланмасдан қолмоқда.
2. Лойиҳа доирасида молиялаштирилган 18 та сублойиҳаларда 3,6 млн доллар маблағ бошқа мақсадларга йўналтирилган.
3. Ўрганилган 528 та лойиҳадан 6,8 млн долларлик 32 та сублойиҳа ҳалигача ишга тушмаган ёки 5 таси фаолиятини тўхтатган.
4. Бизнес инкубация тизимида:
ажратилган маблағларнинг 50 фоиздан кўп қисмини ўзлаштирилиши таъминланмаган. (2,9 млн доллар);
ҳорижий консультантларни жалб этиш бўйича тендер жараёнлари ортиқча чўзилганлиги натижасида, 10 та шартномадан 3 таси имзоланган.
5. Лойиҳани рақамлаштириш бўйича Мониторинг платформасини жорий этишга етарли маблағ ажратилган бўлса-да, ишлар якунига етказилмасдан қолмоқда.
6. Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 10 минг нафар аёлни ўқитиш режалаштирилган бўлса, амалда атиги 16 фоизи қамраб олинган. Шунингдек, уларнинг стартап лойиҳалари учун белгиланган грантлар эса ҳали ажратилмаган.
7. “Яшил” технологияларга 2023 йилда 5,5 млн доллар ажратиш режалаштирилган бўлса-да, маблағ ажратилмаган ва ишлар бошланмаган.
8. Лойиҳани амалга оширишда бошқарув гуруҳи раҳбариятида барқарорлик йўқ, малакали кадрлар етишмаслиги натижасида лойиҳани назорат қилиш тизими анча заифлашган.
Аудит натижаларига кўра, қайд этилган муаммоларни бартараф этиш ва лойиҳа самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор амалий чора-тадбирлар таклиф этилди. Хусусан:
-тақсимланмаган маблағларни тезкор қайта йўналтириш;
-лойиҳа бошқарувини кучайтириш ва малакали кадрларни жалб қилиш;
-рақамли мониторинг тизимини ишга тушириш орқали барча жараёнларни назорат қилиш;
-тижорат банклари фаолиятини KPI орқали баҳолаш тизимини жорий этиш;
-аёллар тадбиркорлиги ва яшил технологиялар бўйича ишларни жадаллаштириш шулар жумласидандир.
Аудит жараёнида соҳада қайд этилган муаммолар ва аниқланган камчиликлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўйилишини олдини олиш бўйича Бандлик, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари, Марказий банк ва тижорат банклари ҳамда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖларга тегишли кўрсатмалар юборилди.
Хулоса ўрнида - Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш лойиҳаси катта иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, Ҳисоб палатаси томонидан берилган таклифлар ва кўрсатмаларга амал қилиниши натижасида лойиҳалар самарасини янада ошишида муҳим аҳамият касб этади.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7f4f3b1571a3018a40ef3acd.jpg)
“Сунъий интеллект технологиялари давлат аудити соҳаси интеллектуал ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқади”
176
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3f9a058ed20c10183638ce10.png)
Бирлашган араб амирлиги делегацияси: “Ўзбекистон Республикаси бизда жуда ижобий таассурот қолдирди.”
194
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6f6323e95487361fe5d47b45.jpg)
ХХV ИНКОСАИ доирасида Ҳисоб палатаси делегациясининг икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди
1826
30.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_febc18d4b6f72531caabf8f9.jpg)
Покистонлик аудиторлар: “Рақамли давлат аудитида халқаро тажриба ва ўзаро фикр алмашиш муҳимдир.”
139
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b11a867f7516bed652aa2890.png)
Тошкентда Давлат аудитини рақамлаштириш ва сунъий интеллектга бағишланган халқаро конференция ўтказилади
342
17.05.2026