29.04.2026
Қашқадарё вилоятига Ҳисоб палатаси вакили — Бош инспектор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида давлат аудити ва молиявий назорат тизимини янада такомиллаштиришга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-252-сон Фармони ижросини таъминлашга қаратилди.
Унда бюджет қонунчилиги талабларига қатъий риоя этиш, молиявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маблағлардан фойдаланишда хавфларни аниқлаш ва бартараф этиш, давлат харидлари жараёнларида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Семинарда вилоятдаги 502 та маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 1 000 нафардан ортиқ масъул раҳбарлари, молиявий масалалар бўйича ўринбосарлари, бош ҳисобчилар, иқтисодчилар ҳамда комплаенс ва ички аудит хизматлари ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида Ҳисоб палатасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили этиб тайинланган — бош инспектор Ж. Норов томонидан кун тартибидаги масалалар, хусусан, Президент фармонининг мазмун-моҳияти, соҳада жорий этилаётган янги механизмлар ҳамда давлат аудити тизимидаги устувор йўналишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Қайд этилганидек, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Ҳисоб палатасининг вакили — бош инспектор фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мазкур лавозим давлат молиявий назоратини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Маълумот учун, Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2026 йилда жами харажатлари 7,2 трлн сўмни ташкил этиб, харажатларнинг 2,9 трлн сўми (41 фоиз) соғлиқни сақлаш, 1,4 трлн сўми (19,4 фоиз) таълим, 432 млрд сўми (6 фоиз) инвестиция дастурлари ҳамда 2,5 трлн сўми (33,6 фоиз) бошқа соҳаларга йўналтирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари асосида қўшимча 2,9 трлн сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган бўлиб, бу молиявий ресурслар устидан назоратни янада кучайтиришни талаб этади.
Семинар давомида “аниқлаш эмас, олдини олиш” тамойили асосида молиявий назоратни кучайтириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, коррупциявий хавфларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, замонавий рақамли технологиялар ва доимий мониторинг тизимлари орқали ҳар бир бюджет маблағи устидан кучайтирилган назорат ўрнатилаётгани таъкидланди. Бу эса давлат маблағларининг манзилли ва самарали сарфланишини таъминлаш, шаффофликни оширишга хизмат қилади.


Бошқа янгиликлар
Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг тиббиёт ташкилотлари олдидаги қарздорлиги ўрганилди
430
26.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6fce33862eb98f56d2363cab.jpg)
Ҳисоб палатаси ШҲТга аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди
1767
14.04.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b802463fa079e7fe3e4fc61c.jpg)
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI)га асос солинди
1674
23.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f3af55ca1330c5b2fda58e9b.jpg)
Асосий куч ва эътибор шароити оғир туман ва маҳаллаларга қаратилади
1580
22.01.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d97b629d89df728616b8969a.jpg)
Латвияда Олий аудит органлар иштирокида юқори даражадаги форум бўлиб ўтди
383
17.08.2026