23.09.2025
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш ҳолати таҳлил қилинди
Ҳисоб палатаси томонидан қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш ҳолати таҳлил қилинди.

Республика бўйича 2022-2024 йиллар давомида 81,3 минг гектар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларининг тоифаси аҳоли пункти ва саноат тоифасига ўзгартирилган.
Шунингдек, энергетика ва алоқа объектлари ҳамда тармоқлари, саноат корхоналари ва саноат зоналарини ташкил қилиш, Янги Ўзбекистон массивлари ва якка тартибдаги уй жойлар қуриш, фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олиш мақсадларида ажратилган ерлар нобудгарчилик тўловларидан озод қилинган.
Ўрганиш натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.08.2025 йилдаги ПФ-130-сон Фармони қабул қилинди. Бунда, ер тоифасини ўзгартириш ва нобудгарчилик ҳисобини юритиш бўйича рақамлаштирилган тизимни жорий қилиш белгиланди.
Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан бошлаб:
– қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш юзасидан аризалар бериш, уларнинг ҳолатини онлайн кузатиб бориш ва натижаларини тақдим этиш;
– қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича белгиланган тартибда тўланадиган компенсация тўловини автоматик ҳисоблаш, тўловларни амалга ошириш ва ундирилган тўловлар ҳисобини юритиш белгиланди.
Нобудгарчиликни қоплаш механизмини такомиллаштириш бўйича Ҳисоб палатаси томонидан вазирлик ва идораларга тегишли таклиф ва тавсиялар юборилди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7d047d561b6d4c5dfd0bffee.jpg)
Бюджет ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди
2444
22.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/d69747ba-19a9-3e41-3bf0-7e36f941a99a.jpg)
Халқаро аудит стандартлари асосида аудитни ташкил этиш мавзусида амалий семинар
2117
29.01.2025
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасидаги вакант лавозимларга танлов ўтказиш бўйича ЭЪЛОН
1663
30.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c9282825978461354603d927.jpg)
Фискал шаффофлик бўйича халқаро ҳисоботда Ҳисоб палатаси фаолияти ижобий баҳоланди
328
27.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4b50c2dcb260206463a2cabe.jpg)
Хитой Миллий аудит идораси билан меморандум имзоланди
2202
09.04.2025