21.09.2025
“Дори-Дармон” АК аудитдан ўтказилди
Ҳисоб палатаси томонидан “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар фаолияти норматив ҳужжатларга мувофиқлиги ҳамда самарадорлиги таҳлил қилинди.

Маълумот ўрнида: “Дори-Дармон” АК – Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги етакчи улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхона ҳисобланади. Компаниянинг ҳудудий бўлинмалари таркибида 6 та акциадорлик жамиятлари ва 7 та масъулияти чекланган жамиятлар, шу жумладан, 17 та омборлар, 15 та таҳлилий-аналитик лабораториялари мавжуд. Бугунги кунда “Дори-Дармон” АК томонидан 1600 дан ортиқ ижтимоий дорихона ташкил этилган. У 130 дан ортиқ етакчи хорижий фирмалар билан ҳамкорлик қилади.
Таҳлиллар Компанияда самарадорликни ошириш мақсадида молиявий, ташкилий ва бошқарув тизимлар такомиллаштириш ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий қилиш лозимлигини кўрсатди.
Хусусан, “Дори-Дармон” АКнинг бозордаги улуши, импорт ва ишлаб чиқаришдаги иштироки мавжуд ресурсларга мувофиқ эмас.
Ўрганишда Компанияга молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқ ҳамда консолидациялашган тарзда шакллантириш, давлат ҳаридлари, дорихоналардаги видеокузатув тизимлари бўйича қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиниши таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, дебитор ва кредитор қарздорлик бўйича назоратни кучайтириш, Компания ва унинг тизим ташкилотларида иш жараёнларини рақамлаштириш орқали самарадорликни ошириш имкониятлари мавжудлиги маълум бўлди.
Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан Компания раҳбарияти билан муҳокамалар ўтказилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси назоратга олинди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_8f8a74f019d782ef745139b4.jpg)
Маҳаллий бюджетларда қўшимча манбалар шаклланиши ва улардан фойдаланилиши таҳлили
261
20.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_917e73b3b80a3f68bc1183f9.jpg)
Ҳисоб палатаси ИНТОСАИ Тараққиёт ташаббуси билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
1896
28.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d344f2ca89bdb915f4f0e63e.jpg)
Ҳисоб палатаси томонидан халқаро аудиторлик стандартлари асосида илк бор молиявий аудит ўтказилди
1818
01.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dae02bdf9af049ba9d4d653e.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари Минск шаҳридаги халқаро семинарда иштирок этди
103
02.06.2026
Ситуацион марказлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий семинар
3042
28.08.2025