Воқеалар

Ҳисоб палатаси томонидан сиёсий партияларнинг маблағлардан мақсадли фойдаланилиши текширилди
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги ҳамда “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунларига асосан, сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда сиёсий партияларнинг улардан белгиланган мақсадда фойдаланиши устидан назоратни Ҳисоб палатаси амалга оширади.
18 Апрел 2024

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Азиз юртдошлар! Барчангизни Рамазон ҳайити билан самимий қутлаб, сизларга юксак эҳтиром ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
10 Апрел 2024

Ўзбекистонда Истанбул ҳаракатлар режаси 5-босқич мониторингига старт берилди
Ўзбекистон Республикасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Aксилкоррупция тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси 5-босқич мониторингини амалга ошириш ишлари бошланди.
2 Апрел 2024

Ҳисоб палатаси жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этди
“Яшил макон” умумиллий лойиҳаси бугун мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган энг йирик ва муҳим тадбирлардан бирига айланди. Ушбу лойиҳа доирасида худудларда дарахт ва кўчатларни экиш ишлари амалга оширилмоқда.
30 Март 2024

“Ernst & Young” Марказий Осиё аудиторларининг салоҳиятини оширишга кўмаклашади
Жаҳон банки Марказий Осиё мамлакатлари Олий аудит органларининг салоҳиятини оширишга қаратилган йирик лойиҳани бошламоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан “Ernst & Young” компанияси консультант сифатида танланган.
18 Март 2024

Жаҳон банки экспертлари билан учрашув
Жаҳон банки экспертлари ва Ҳисоб палатаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган мақсад Ҳисоб палатаси ва Жаҳон банки ўртасида ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ҳамкорлик ҳамда истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.
14 Март 2024

“Ижтимоий аудит” мавзусида халқаро ўқув семинар
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий молиявий назорат органларининг 2023-2024-йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурига мувофиқ, Қозоғистон Олий аудит палатаси томонидан “Ижтимоий аудит” (“Social Audit”) мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.
13 Март 2024

“Ижро интизоми – самарадорлик омили” мавзусидаги ўқув-амалий семинар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон Қарори билан ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз “технологик занжир”ни ташкил қилиш борасидаги устувор йўналишлардан бири сифатида давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул бўлинмаларининг ижро интизомини мустаҳкамлашдаги ролини ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини белгилаш топширилган.
12 Март 2024

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табрик
Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар! Сиз, азизларни, гўзал баҳор байрами – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Сизларга юксак ҳурмат ва эҳтиромимизни билдирамиз.
8 Март 2024

Қатар Давлат Аудит бюросига ташриф
Қатар Давлат Аудит бюроси (Олий аудит органи) таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси делегацияси давлат маблағлари сарфланиши, аудитда замонавий технологиялар жорий этилиши ҳамда давлат харидлари соҳасида тажриба алмашиш мақсадида Қатар Давлатининг Доҳа шаҳрида бўлди. Унда, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходими А. Солиев ҳам иштирок этди.
7 Март 2024
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
