Ҳисоб палатаси жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этди

“Яшил макон” умумиллий лойиҳаси бугун мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган энг йирик ва муҳим тадбирлардан бирига айланди. Ушбу лойиҳа доирасида худудларда дарахт ва кўчатларни экиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ушбу умуммиллий жараёнга Ҳисоб палатаси раиси А.Бобоев бошчилигидаги жамоа ҳам ўзининг ҳиссасини қўшиб, лойиҳада фаол иштироқ этиб келмоқда. Бу сафарги манзил – Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани.

Ушбу ҳудудда Ҳисоб палатаси жамоаси томонидан 350 туп қарағай, қайин ҳамда олма ва шафтоли мевали дарахтлар ўтқазилди.

Яшил масканлар қанча кўп бўлса, табиат билан уйғунлик ҳосил бўлиб, атрофдаги тоза ҳаво саломатликка ижобий таъсир кўрсатади. 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юртимиз бўйлаб давом эттирилмоқда. 

 

30 Март 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея