Ўзбекистонда Истанбул ҳаракатлар режаси 5-босқич мониторингига старт берилди

Ўзбекистон Республикасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Aксилкоррупция тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси 5-босқич мониторингини амалга ошириш ишлари бошланди.

 

Маълумот ўрнида: ИҲТТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Aксилкоррупция тармоғи Aрманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Мўғулистон, Тожикистон, Украина ҳамда Ўзбекистон каби мамлакатларни қамраб олиб, унинг доирасида мазкур минтақада коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларнинг миллий амалиётга жорий этилиши ҳолати мунтазам тарзда таҳлил қилинади.

 

Тетяна Хаванска раҳбарлигида Мониторинг гуруҳи аъзолари мутасадди вазирлик ва идораларнинг вакиллари билан мулоқот ўтказди. Унда Ҳисоб палатасининг масъул ходими ҳам иштирок этди. 

 

Учрашув доирасида коррупцияга қарши сиёсат, прокуратуранинг мустақиллиги, манфаатлар тўқнашуви ва мол-мулк декларацияси, коррупцияга қарши кураш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар соҳаларига оид сессиялар ташкил қилинди.

 

5-босқич мониторинги ва баҳолаш тизими 9 та самарадорлик соҳаси, яъни коррупцияга қарши сиёсат, манфаатлар тўқнашуви ва мол-мулк декларацияси, хабар берувчини ҳимоя қилиш, бизнеснинг яхлитлиги, давлат харидларида ҳалоллик, суд ҳокимиятининг мустақиллиги, прокуратуранинг мустақиллиги, коррупцияга қарши кураш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар, коррупция жиноятлари учун таъқиб қилиш йўналишларини ўз ичига олади.

 

2 Апрел 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея