ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ

   Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги “Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 486-сонли Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасиниг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

  Ҳусусан, Ҳисоб палатасига қонун хужжатларига мувофиқ ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида биржа битими тўғрисидаги ахборот ва амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқи берилди.

  Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикасида валютани назорат қилувчи орган сифатида белгиланди, шунингдек, давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиш соҳасидаги ваколатлари ҳам белгилаб берилди.

  Ҳисоб палатасининг кўрсатмалари ва тақдимномаларини бажаришдан бўйин товлаганликда ёки ўз вақтида бажармаганликда, маълумотлар базасига киришга рухсат бермаганликда ва ахборот тақдим этмаганликда, била туриб нотўғри маълумот тақдим этганликда ифодаланган тарзда Ҳисоб палатасининг конуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек Ҳисоб палатасининг фаолиятига аралашганлик ҳамда унинг мансабдор шахсларига уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни қонуний равишда бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида хар қандай шаклда таъсир кўрсатганлиги учун мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги белгиланди.

  Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2152-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ва баённомани кўриб чиқиш учун судга юбориш ҳуқуқи берилди.

  Шунингдек Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган давлат молиявий назоратига аниқлик киритилди.

  Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги “Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 486-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятига тегишли қисми бўйича) СОЛИШТИРМА ЖАДВАЛ илова қилинади.

Скачать

26 Июль 2018

События

Календарь событий
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Фотогалерея