26.05.2026
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси номидан Сиз азизларни муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!

Қурбон ҳайити — меҳр-оқибат, саховат ва бағрикенглик фазилатлари янада юксаладиган, инсон қалби покланиб, эзгу амалларга интилиш кучаядиган улуғ айёмдир.
Ушбу муборак кунларда юртдошларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат янада мустаҳкамланиб, жамиятимизда ҳамжиҳатлик ва тотувлик муҳити янада қарор топмоқда.
Бугунги кунда юртимизда инсон манфаатларини улуғлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳолининг фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ана шундай эзгу қадриятлар билан ҳамоҳангдир.
Ҳисоб палатаси жамоаси ҳам давлат молиявий назоратини самарали ташкил этиш, бюджет маблағларининг оқилона ва мақсадли сарфланишини таъминлаш орқали халқимиз фаровонлигига хизмат қилишни ўзининг муҳим вазифаси деб билади.
Ушбу қутлуғ айём муносабати билан Сизларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, файзу барака, меҳр-оқибат ва бахт-саодат тилаймиз.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, қалбларимиз меҳрга тўлсин!
Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1c058345392d808abf76d45c.jpg)
Банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди
3293
10.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_48566d33c405db9a740c1a5d.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
2816
04.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7d12a018c2bffe7ffdf7d9cc.jpg)
Рақамли пулларни ривожлантиришнинг иқтисодий имкониятларига бағишланган вебинар
588
04.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7f5559118da150080de915c2.jpg)
Ҳисоб палатаси раҳбарияти вакили Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти этиб тайинланди
800
08.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f9a7b488532e6edb6dfa44f0.jpg)
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга олиб чиқилади
1280
12.03.2026