26.05.2026
Бирлашган араб амирлиги делегацияси: “Ўзбекистон Республикаси бизда жуда ижобий таассурот қолдирди.”
БАА делегацияси вакиллари “Ўзбекистон Республикаси бизда жуда ижобий таассурот қолдирди” деб, ўз фикрларини қуйидагича баён қилишди:

Мамлакат гўзал, яхши ташкил этилган ҳамда бой маданият ва тарихга эга. Айниқса, одамларнинг меҳмондўстлиги, меҳрибонлиги ва турли соҳалардаги улкан тараққиёт бизда катта таассурот қолдирди.
Бизнинг Олий аудит ташкилотларимиз ўртасида мустаҳкам ва самарали ўзаро алоқалар мавжуд.
Ушбу муносабатлар ҳамкорлик, тажриба ва билим алмашиш, саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга асосланган бўлиб, назорат ва ҳисобдорлик соҳасида илғор тажрибаларни, шунингдек, замонавий технологиялардан фойдаланиш орқали самарадорлик ва шаффофликни янада оширишга хизмат қилмоқда.
Конференцияни жуда юқори савияда ва профессионал тарзда ташкил этилган. Тақдимотлар ва муҳокамалар ниҳоятда мазмунли ҳамда фойдали бўлди, шунингдек, иштирокчилар томонидан баҳам кўрилган тажрибалардан ўрганиш биз учун жуда манфаатли бўлди.
Бу профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги билимларга эга бўлиш учун ажойиб имконият бўлди.
Бизда айниқса, Ҳисоб палатасининг масофавий назорат маркази жуда катта таассурот қолдирди. Жуда кўп маълумотлар базасининг бир жойда жамланиши ва уларнинг таҳлил қилиниши аудит сифати, натижадорлиги ҳамда самарадорлигини ошириш учун ҳизмат қилаётганлигининг яққол мисолини ўз кўзимиз билан кўриш имкониятига эга бўлдик.
Ушбу конференцияни ташкил этганингиз ва юксак меҳмондўстлигингиз учун Сизга катта раҳмат.
Умид қиламизки, яна учрашамиз....
(Иброхим Алмуаини, Мариям Алкааби ва Алануд Ассалех)

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d2a2673bdef33bed336fd3a2.jpeg)
Ҳисоб палатаси делегацияси ХХV ИНКОСАИда иштирок этди
632
28.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d2a2673bdef33bed336fd3a2.jpeg)
Ҳисоб палатаси делегацияси ХХV ИНКОСАИда иштирок этди
1811
28.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_47886fe23e19760fc2206c69.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
911
17.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5785c42af1eef004a8853e95.png)
Ҳисоб палатаси ва АССА ташкилоти ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди
1610
25.01.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3605aadf183c654e28b05ee7.jpg)
Япония делегацияси вакили Юико хоним: “Ўзбекистоннинг рақамли аудит соҳасидаги ютуқлари кутганимиздан ҳам илғор экан ”.
763
24.05.2026