23.11.2025
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI) га асос солинди
Сўнгги йилларда Туркий тилли давлатлар ҳамжамияти жадал ривожланиб бораётган нуфузли халқаро тузилмалар қаторига кирди. Давлатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродаси билан мамлакатларимиз ўртасида сиёсий мулоқотлар фаоллашиб, ўзаро ишонч мустаҳкамланиб бормоқда.

Амалий шериклик лойиҳалари ва гуманитар дастурлар ҳаётга фаол татбиқ этилмоқда. Масалан, бугунги кунда Туркий давлатлар ташкилоти доирасида 35 дан зиёд йўналишларда амалий ҳамкорлик олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев яқин келажакда туркий тилли ҳамжамият доирасида “Янги иқтисодий имкониятлар макони”ни шакллантириш ғоясини илгари сурди. Мамлакатимиз томонидан Туркий давлатлар ташкилотининг 2030 йилга қадар бўлган Ривожланиш стратегияси ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишни таклиф этди.
Бундай юқори даражадаги амалий ҳамкорлик туркий тилли ҳамжамиятга аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари ўртасида ҳам изчил тарзда амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2025 йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар Олий аудит органлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Олий аудит органлари делегациялари ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Қ. Омуралиев иштирок этди.
Учрашувнинг кун тартибидаги масала – Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилотини (TURKSAI) тузишдан иборат эди. TURKSAI ташкилотига асос солиш ташаббуси барча иштирокчилар томонидан маъқулланди. Янги ташкилотнинг Декларацияси имзоланди.
Маълумот учун: TURKSAI ташкилотини тузишдан мақсад Туркий тилли давлатлар Олий аудит органлари ўртасида давлат аудити соҳасида тажриба алмашиш, аудит стандартларини ривожлантириш, қўшма аудит лойиҳаларини амалга ошириш, кадрлар салоҳиятини ошириш.
Пленар йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари А. Аллаберганов нутқ сўзлади. Нутқда Ташкилотнинг Низомини тасдиқлаш, Маслаҳатлашув Кенгашини тузиш, ходимларни ўқитиш ва малака алмашинувини йўлга қўйиш, аудитда рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллектни ривожлантириш каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар илгари сурилди.
TURKSAIнинг илк йиғилиши якунлари билан тегишли Баённома имзоланди. Янги ташкилот раислиги ҳар 3 йилда бир маротаба аъзо мамлакатларнинг бирига (алфавит кетма кетлигида) ўтиши келишилди. Ушбу учрашувга мезбонлик қилган Туркия Ҳисоб суди (Олий аудит органи)га илк раислик тақдим этилди.
Қолаверса, TURKSAI доирасида аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари раҳбарларининг ҳар 3 йилда бир маротаба йиғилиши ўтказишга келишилди. Янги ташкилотнинг халқаро позицияларини мустаҳкамлаш мақсадида уни Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI) аъзолигига қабул қилиш юзасидан амалий қадамлар режалаштирилди.
Истанбулдаги учрашув доирасида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегацияси томонидан TURKSAIга аъзо давлатлар Олий аудит органлари билан икки томонлама учрашувлари ўтказилди.
Хусусан, Озарбайжон ҳамда Қирғизистон Олий аудит органлари раҳбарлари билан давлат аудитини рақамлаштириш, сунъий интеллект, катта маълумотлар базаларидан фойдаланиш, икки томонлама кадрлар салоҳиятини ошириш ва аудит методологияси йўналишида тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилиниб, ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.
Шу билан бирга, ушбу мамлакатлар билан Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолашга келишиб олинди.
Истанбулда бўлиб ўтган учрашувлар Туркий давлатлар Олий аудит органлари ўртасидаги муносабатлар тарихиди янги саҳифани очиб берди. Янги эришилган келишувлар аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари фаолиятини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга хизмат қилади.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b53fec129b39ccc77cedde71.jpg)
Марказий банкда киберхавфсизлик муаммолари бўйича семинар бўлиб ўтди
406
15.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_677681865e7ae457868e1370.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси аудиторлари Туркиядаги тренингларда иштирок этди
1075
06.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_99078ff3540411112f0e58dd.jpg)
Кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди
275
10.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01897bf9acd5acd91ed6bcac.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
1066
29.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b43949509c1dc7d3a9cb6c70.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
1678
20.05.2025