Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Европа хафвсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўртасида ўтказилган учрашув тўғрисида

Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган парламент сайловлари муносабати билан 2019 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайловолди миссияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

  

Учрашув аввалида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси рахбари А.Шлык Ўзбекистон Республикасига миссия ташрифининг асосий мақсадлари ва вазифалари хақида қисқача тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари О.Рустамов Ҳисоб палатасининг асосий фаолияти, охирги икки йилдаги муҳим ривожланиш йўналишлари, норматив-хуқуқий базаси, унинг фаолияти натижалари ва келгуси ривожланиш йўналишлари хақида тақдимот ўтказди.

Шу билан бирга тақдимотда Хисоб палатасининг сиёсий партиялар фаолиятидаги хуқуқий ва амалий муносабатлари ва назорат тадбирлари хақидаги маълумотлар экспертлар эътиборига хавола этилди.

Очиқ ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашувда қатнашувчилар ўртасида сиёсий партияларнинг молиявий масалалари бўйича мавжуд мажбуриятларини бажаришда қонунчиликда белгиланган тартиблардан хабардорлик даражаси, сиёсий партиялар учун белгиланган стандарт молиявий ҳисоботлар тўғрисида, сайловолди ташвиқот ишларида номзодларнинг харажатлари миқдорини белгиловчи мезонлар, ва сиёсий партияларнинг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш даражалари хақида ва бошқа шунга ўхшаш масалаларда мулоқот ўтказилди.

Учрашув якунида Ҳисоб палатаси рахбарияти келгусида ўз ваколатлари доирасида ўзаро конструктив ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди, ўз навбатида Миссия вакиллари ўтказилган самарали учрашув учун ва юқори давлат молиявий назорати ва ташқи аудит органи фаолияти хақида берилган батафсил маълумотлар ва учрашув давомида кўтарилган масалаларни хар томонлама ёритиб берилганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

  

10 Июл 2019

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея