Воқеалар

“Олий аудит органларининг халқаро стандартлари” мавзусидаги тренинг курси
Ислом мамлакатларининг статистик, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ва малака ошириш маркази (SESRIC) Туркия Ҳисоб суди билан ҳамкорликда “Олий аудит органларининг халқаро стандартлари” мавзусида икки кунлик ўқув-тренинг курсини ташкил этди.
8 Ноябр 2023

Рақамли ҳукумат саммити
Мамлакатимизда aхборот коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги йилнинг энг муҳим тадбири “ICT WEEK UZBEKISTAN 2023” ҳафталиги доирасида “Рақамли ҳукумат – ҳукумат инсонлар учун” саммити ўтказилди.
24 Октябр 2023

Масофавий назорат: Ҳисоб палатаси томонидан Андижон давлат университетида текшириш ўтказилди
Куни кеча, хабар берилганидай, 28 та давлат органлари ва ташкилотларининг 115 турдаги маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш тизими йўлга қўйилиб, ягона “Масофавий назорат” маркази ташкил этилди.
11 Октябр 2023

Ҳисоб палатасида «Масофавий назорат» маркази ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги «Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6300-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-128-сон Қарорига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан онлайн ва масофавий таҳлиллар орқали давлат молиясининг ижроси устидан вертикал назорат олиб борилмоқда.
7 Октябр 2023

Байрам табриги
Муҳтарам Устоз ва Мураббийлар, Сизларни қутлуғ айём - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз. Айни пайтда мамлакатимизнинг давлат молиявий назорати тизимида, шунингдек, ушбу соҳа учун замон талаблари даражасида етук мутахассисларни тайёрлайдиган олий ўқув юртларида кўплаб устозларимиз тинимсиз меҳнат қилиб келмоқда. Давлатимиз молиявий соҳада сифат ва самарани таъминлашда сизларга таянади. Сизлар чуқур билимингиз, ҳалол меҳнатингиз, салмоқли иш тажрибангиз билан соҳага файз ва маъно олиб кириб, барчамиз учун ибрат бўлиб келмоқдасиз. Шунинг учун ҳам Устозларимизнинг жамиятимиздаги мақоми ва эҳтироми юксакдир.
30 Сентябр 2023

Ҳисоб палатасига 2025-2027 йиллар давомида МДҲ олий аудит органлари раҳбарлари Кенгаши раисининг вазифаси топширилди
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо мамлакатлар олий аудит органлари раҳбарлари Кенгашининг ХХ сессияси бўлиб ўтди. Унда Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Россия, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон олий аудит органлари раҳбарлари видеоконференция шаклида иштирок этди. Маълумот учун: Кенгаш МДҲ давлатларининг давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш соҳасида иш тажрибаси алмашиш, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва фаолиятни мувофиқлаштириш мақсадида 2000 йилда ташкил этилган. Кенгаш доирасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари – қўшма икки томонлама назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш, аудиторлар билим ва малакасини ошириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда олий аудит органларининг МДҲ маконида соҳага доир қонун ҳужжатларини унификациялашдан иборат.
27 Сентябр 2023

Ҳисоб палатаси Ҳайъатининг навбатдаги мажлиси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ–6300-сонли Фармони билан Ҳисоб палатаси Ҳайъати зиммасига давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини муҳокама қилиш, мувофиқлаштириш ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш чораларини белгилаш каби муҳим вазифалар юклатилган.
9 Сентябр 2023

ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҚЛАРИНИНГ ИЖРОСИ УСТИДАН НАЗОРАТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли Фармони ва 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарорларига асосан “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижроси назорат қилиб борилмоқда.
7 Сентябр 2023

AЗОСAИ эътибор марказида экологик аудит масалалари
Жорий йилнинг 23-25 август кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Осиё Олий аудит органлари ташкилотининг (AЗОСAИ) Экологик аудит бўйича ишчи гуруҳининг 9-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходими З.Иватов иштирок этди. ♦ Маълумот учун: Осиё Олий аудит органлари ташкилоти (AЗОСAИ) халқаро Олий аудит органлари ташкилотининг (ИНТОСАИ) минтақавий гуруҳларидан биридир. Ушбу тузилма 1979 йилда ташкил этилган бўлиб, унга ҳозирда 46 та давлат аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон Ҳисоб палатаси AЗОСAИ таркибига 2022 йил 31 май куни қўшилган.
26 Август 2023

Давлат органларида коррупцион рискларни камайтиришга бағишланган семинар
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Коррупцияга қарши кураш агентлиги ва 30 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, халқаро экспертлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш, молиявий бошқарувни рақамлаштириш ҳамда коррупцион рискларни камайтириш соҳасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган идоралараро семинар ўтказилди.
24 Август 2023
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
