"Уйғониш ва янгиланиш байрам – Наврўзи айём муборак"
Ҳурматли юртдошлар!
Авваламбор, Сизларни уйғониш ва янгиланиш байрами – Наврўзи айёми билан самимий муборакбод этамиз.
Халқимиз азалдан шарқона янги йил бўлган Наврўзи оламни доимо интизорлик билан кутиб келади.
Жаҳонда турли байрамлар, қувончли саналар кўп. Лекин баҳор кайфиятини улашиш, янгиланиш ва илҳом баҳшида этишда Наврўз байрами алоҳида ўрин тутади.
Наврўз – миллий ўзлигимиз кўзгуси, маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Наврўз байрамининг боқий фалсафаси бугун янгиланаётган Ўзбекистон ғояси билан ғоят уйғундир.
Меҳр-оқибат ва бағрикенглик шодиёнаси – Наврўзи олам ҳар бир хонадонга, бутун юртимизга тинчлик-хотиржамлик, шукуҳ ва қувонч, бахт-саодат ва файз-барака олиб келсин!
Яна бир бор Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, азиз халқимиз омон бўлсин.
21 Март 2025
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
